Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Сергей Лушчан: “Ал-Айн” – ОЧЛ турнири фаворити

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигаси “С” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Ал-Айн” учрашувни олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози Сергей Лучшан ҳамда ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов иштирок этди.

“Рақиб анча хавфли, бу даражадаги кучли жамоа билан аввал ўйнамаганмиз. “Ал-Айн” турнир фаворити саналади. Рақиб жамоанинг барча расмий ўйинларини кузатиб бордим, уларни ўргандим. “Ал-Айн” ҳужумкор футбол кўрсатишига амин бўлдим. Рақиб таркиби ажойиб, уларда Осиёнинг энг яхши футболчиси – Умар Абдулраҳмон тўп суради.  У ҳақиқий “ўзга сайёралик”. Умар ажойиб узатмалар беради, майдонни тўлиқ кўра олади.

“Бунёдкор”нинг асосий мақсади ёшларни тарбиялаш ва уларга ўйин амалиётини бериш, айниқса, ОЧЛ мусобақасида. Шубҳасиз, “Ал-Айн” эртага фаворит, бироқ очко олиш учун курашамиз. Дастлабки ўйинда қўйилган хатолар борасида йигитлар билан гаплашиб олдик, аммо улар ёш ва ҳамма ҳам хато қилади”, – деди Сергей Лушчан.

“Учрашув осон бўлмаслигини биламиз ва шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Ўз ўйинимиз билан мухлислар ва ўзбек халқини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Жамоаий ўйин асосий қуролимиз”, – деди Достонбек Ҳамдамов.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” ва “Ал-Айн” ўртасидаги учрашув эргата, 28 февраль куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 18:00 да старт олиши режалаштирилган.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 12:42, 27.02.2017.
Ўқилди: 6220 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик