Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Франция терма жамоасининг яқин келажакдаги «олтин авлоди»

Баҳо:
+ | -

«Евро – 2016» мусобақасида ёмон натижа кўрсатмаган Франция термаси навбатдаги мақсад – Мундиалдаги ғолибликни ният қилгани аниқ. Ўз ихтиёрида бир қатор ёш иқтидорли футболчиларни тўплай олган Франция терма жамоаси яқин келажакда ўзининг «олтин авлоди»ни кўрса ажаб эмас.

Ўтган йилги Европа чемпионати мусобақасида Франция терма жамоаси Бразилияда бўлиб ўтган Мундиалдагидан анча яхши кўрсаткичга эриша олди. Ўз уйида ўтган Европа чемпионатида финалга қадар етиб келган Диде Дешам шогирдлари якунда Эдернинг голи эвазига Португалияга ютқазиб қўйди. Бироқ, Франция футболи мутасаддилари оптимист бўлишлари учун барча сабабларга эга. Франция футболи ҳозирда ёш, юксак истеъдодли авлод етишиб келаётганининг гувоҳи бўлмоқда. Франциянинг яқин келажакдаги «орзулар жамоаси»ни ҳозирда 24 ёшдан кичик бўлган футболчилар мисолида кўриб чиқайлик.

Биринчи ҳолат шуки, Франция ҳозирда дунёнинг энг яхши ёш ҳужумчиларига тўла. Ортда қолган ҳафтада, Европа футболи 18 ёшли Килиан Мбаппени кашф этди. «Манчестер Сити»га қарши баҳсда гол киритган ёш иқтидор эгасини ҳозирданоқ ватандоши Терри Анрига қиёслай бошлашди. Аммо, «Монако»нинг ёш футболчиси ягона эмас. Ла Газзетта делло Спорт нашри 19 ёшли Усмон Дембелени У20 тоифасидаги энг яхши ўйинчи деб топди. Шунингдек, 2015-йилги «Голден Бой» соврини соҳиби Антони Марсялни ҳам унутмаслик керак. «Евро – 2016″да яна бир иқтидор соҳиби Кингсли Коман билан порлай олмаган бўлсада, уларнинг порлоқ келажагини шубҳа остига қўймайди. Набил Фекир (23 ёш) тиззасидан олган жароҳати бўлмаганида албатта терма жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бўлиши мумкин эди. Ушбу ёш иқтидорларнинг ёнига бу мавсумда «Селтик»да сенсация кўрсатаётган 20 ёшли Мусса Дембелени қўшадиган бўлсак, дарҳақиқат Франция терма жамоаси ихтиёрида маҳоратли ёш ҳужумчилар талайгина эканлигини кўришимиз мумкин.

Франциянинг яқин келажаги бевосита Пол Погба атрофида қурилади. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. 23 ёшли «қизил иблис» ёнига бир неча ноёб топилмаларни қўшадиган бўлсак, Франция термаси ярим ҳимояси ҳам қудратли кўриниш ҳосил қилади. Ўтган ҳафтада, «Барселона»га қарши баҳснинг қаҳрамонларидан бири бўлган 21 ёшли Адрен Рабё биринчи номзодлардан. Шунингдек, ҳозирда 10 гол уришга эришган 22 ёшли Толиссо ҳам бор. «Лион»нинг маҳоратли футболчисини “Ювентус” ёзги трансферининг асосий мақсади қилгани ҳақида хабарлар бор. Бироқ, Рабё ва Толиссолар ўз устида ишлашдан тўхтамасликлари керак бўлади. Уларга кучли рақобатни ярата оладиган Максим Лопес («Ниттса»), Бакоёко («Монако»)лар бор. Бакоёко якунда Котдивуарни танлаши ҳам мумкин. Бундан ташқари юқори тезликда кўтарилиб келаётган Максим Лопес (“Марсел”), Лука Тузар (“Лион”), Кристоф Нкунку (“ПСЖ”) ва Сиприен (“Ницца”)лар ҳам яқин келажакда ўз имкониятларини синаб кўриши мумкин.

Ҳаддан ортиқ ҳужумкор футболчиларга тўла Франция футболи ҳимоя чизиғида бироз қийналиши мумкин. 23 ёшдан кичик маҳоратли ҳимоячиларнинг бошида сўзсиз Рафаэл Варан бор. “Евро”да ўзини кўрсата олган ва ҳозирда “Барселона”да ўз омадини синаб кўраётган Самюэл Умтити ҳам терма жамоасининг муҳим футболчиси бўла олади. Шунингдек, Европа яшил майдонларида ўзларини кўрсата олган 22 ёшли Эмерик Лапорт, 21 ёшли Люка Эрнандес ёки 22 ёшли Курт Зумалар ҳам кучли ҳимоя чизиғини ҳосил қила олади. Уларга Исса Диоп (“Тулуза”), Маланг Сарр (“Ниттса”), Муктар Диакаби (“Лион”), Ёрис Гнанён («Ренн») каби ёш ҳимоячилар яқин келажакда рақобатчи бўла олишлари мумкин. Бошқача айтганда, Франция терма жамоаси яқин келажакда “орзулар жамоаси” бўлиш учун талай иқтидорларга тўла.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 17:41, 27.02.2017.
Ўқилди: 9721 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.