Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

ОЧЛ. «Локомотив» «Ал-Аҳли»ни тиз чўктирди

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида "Локомотив" ўз майдонида БААнинг "Ал-Аҳли" клубини қабул қилди ва ўз ҳисобига 3 очко ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.

Эътиборли томони, темирйўлчилар тўпни ўйинга киритишди ва дастлабки ҳужумни гол билан якунлашди. Кападзе чап қанотдан олдинга ўтаётган Бикмаевни тўп билан таъминлади. Маратнинг узатмасини Қуттибоев бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Бу вақтда баҳснинг энди 20-сонияси ўтиб бораётганди.

Шундан кейин тўп назорати тўлалигача БААликлар томонига ўтган бўлса, "Локомотив" асосан жамоа бўлиб ҳимояланди. Дастлабки турда хатога йўл қўйган Игнатий Нестеров бу сафар бахато ҳаракат қилиб, бир нечта вазиятларда жамоасини хавфли вазяитларда қутқарди.

Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида омад яна мезбонларга кулиб боқди. Олис масофадан етказилган узатмани қайтаришда ҳимоячи унчалик муваффақиятли ҳаракат қилмади. Қуттибоев Бикмаевни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди ва ҳужумчимиз бу имкониятдан жуда самарали фойдаланди. 2:0.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Ал-Аҳли" битта жавоб тўпини киритиши мумкин эди. Бироқ Диопнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб, ён томонга кетди.

Ушбу ғалабадан кейин "Локомотив" ўз очколарини 3тага етказиб олди ва тўплар нисбатига бўйича гуруҳ пешқадами бўлиб олди.

ОЧЛ, "А" гуруҳи, 2-тур. 16:00
"ЛОКОМОТИВ" (Ўзбекистон) - "АЛ-АҲЛИ" (БАА) - 2:0 (1:0)
Голлар: Саламат Қуттибоев (1), Марат Бикмаев (57)
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Саламат Қуттибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 18.Темур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 42.Муҳаммад Коне, 99.Жалолиддин Машарипов
Захира: 12.Маъмур Икромов, 4.Бобурбек Йўлдошев, 7.Гнохере Кризо, 11.Садриддин Абдуллаев, 17.Салим Мустафоев, 29.Қувондиқ Рўзиев, 37.Шерзод Файзиев
"Ал Аҳли": 55.Мажид Носир, 2.Салмин Хамис, 3.Асамоа Гьян, 4.Ҳабиб ал-Фардан, 5.Волид Аббос, 10.Эвертон Рибейро, 13.Хамис Исмоил, 57.Муҳаммад Себил, 62.Абдулазиз Санқур, 88.Мажид Ҳассан, 99.Макете Диоп.
Захира: 33.Саиф Абдулла, 7.Исмоил Ҳаммадий, 20.Саид Аҳмад Абдулла, 24.Муҳаммад Жобир ал-Ҳаммадий, 26.Абдулазиз Ҳайкал, 70.Волид Ҳусайин, 92.Саид Жассим Ҳассан
Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:01, 27.02.2017.
Ўқилди: 28206 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.