Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ОЧЛ: 1-тур. Фактлар, рақамлар, статистик кўрсаткичлар. Хитой ва Қатар клублари тетик...

Баҳо:
+ | -

ОЧЛнинг навбатдаги мавсуми анча шиддатли ўйинлар билан бошланди. Ҳа, клубларимизнинг Саудия сафаридан мағлуб ҳолда қайтишгани кайфиятни бироз бузди. Шунга қарамай, 1-турнинг алоҳида фактлари ва статистик кўрсаткичлари кўпчиликни қизиқтирса керак.

22 февраль

«G» гуруҳи

«Кавасаки Фронтале» (Япония) - «Сувон Самсунг» (Ж.Корея) - 1:1 (1:1)

Кавасаки. Kawasaki Todoroki Stadium. 11151 томошабин.

Ҳакам: Али Ҳасан Иброҳим Абдулнабий (Баҳрайн).

Голлар: Кобаяши (10) - Шого Танигучи (23-авт.).

Энг яхши футболчи: Кобаяши («Кавасаки Ф.»).

«Гуанжоу Эвергранд» (Хитой) - «Истерн» (Гонконг) - 7:0 (3:0)

Гуанжоу. Tianhe Stadium. 38631 томошабин.

Ҳакам: Кристофер Бич (Австралия).

Голлар: Рикардо Гоуларт (5), Ванг Шан Юан (22, 84), Лиао Ли Шенг (33, 47), Алан де Карвальо (65), Пау­линьо (82).

Энг яхши футболчи: Лиао Ли Шенг («Гуанжоу Э.»).

-----------------------------------------------

«H» гуруҳи

«Аделаида Юнайтед» (Австралия) - «Гамба Осака» (Япония) - 0:3 (0:2)

Аделаида. Hindmarsh Stadium. 5071 томошабин.

Ҳакам: Фаҳад ал Мирдасий (С.Арабистони).

Голлар: Нагасави (21), Конно (45Қ1), МсГован (81-авт).

Энг яхши футболчи: Курата («Гамба О.»).

«Жежу Юнайтед» (Ж.Корея) - «Жиангсу Сунин» (Хитой) - 0:1 (0:0)

Жежу. Jeju World Cup Stadium. 3688 томошабин.

Ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон).

Гол: Рамирес (90).

Энг яхши футболчи: Рамирес («Жиангсу С.»).

---------------------------------------------

«A» гуруҳи

*** «Ат-Таавун»нинг ОЧЛдаги тарихий илк голига 24 ёшли ҳимоячи Талал ал Абси муаллифлик қилди. У 2014 йили «Ал-Иттиҳод» сафида ҳам мазкур турнирда иштирок этган ва 1та сариқ карточка олганди. Ал Абси «Локомотив»га қарши баҳсда ҳам майдонни «сариқ»сиз тарк этмади.

*** «Локомотив» сардори Темур Кападзе ОЧЛда 6-мавсумини бошлади. Эътиборлиси, у клублар ўртасидаги халқаро турнир доирасидаги ўйинларда бирор марта огоҳлантирилмаган. Умуман, Кападзе ОЧЛнинг 29та ўйинида қатнашиб, 4та гол урган.

*** «Ал-Аҳлий» (Дубай) ОЧЛ доирасидаги 39-ўйинида 10-ғалабасини қайд этишдан ташқари, голлари сонини 49тага етказди.

*** «Истиқлол» (Теҳрон) ОЧЛда 16-марта мағлубиятга учради. Форслар жами 73та ўйинда иштирок этишган.

«B» гуруҳи

*** ОЧЛ-2017нинг 3та дебютантидан 2таси «Истиқлол» Ҳ. ва «Ат-Таавун» илк ўйиндаёқ ғалаба қайд этди. Ўтган йили дебют қилган «Шанхай СИПГ» эса турнирни мағлубият билан бошлаганди.

*** «Лаҳвия»нинг марокашлик ҳужумчиси Юсуф ал Араби ОЧЛда 2-марта «дубл»га эришди. Биринчисини 2012 йили «Ал-Ҳилол» сафида «Ал-Шабаб»га қарши баҳсда нишонлаганди.

*** «Лаҳвия» 41-ўйинда 17-ғалабасини тантана қилди. Тўплар нисбати - 54-56. ОЧЛда иштирок этган жамоаларнинг умумий рейтинг жадвалига назар солсак, Қатар клубидан кўпроқ ўйин ўтказган жамоалардан фақат «Бун­ёдкор»да тўплар нисбати ёмонроқ (-12).

«C» гуруҳи

*** «Ал-Аҳли» (Жидда) ҳужумчиси Омар ал Соманинг ОЧЛдаги голлари сони 9тага етди. У ОФК кубогида 13та гол урган.

*** ОЧЛда 73-марта майдонга тушган «Бунёдкор»нинг умумий статистикаси қуйидагича: 24та ғалаба, 21та дуранг, 28та мағлубият, тўплар нисбати - 81-93. У турнирда энг кўп гол қўйиб юборган 5та жамоадан биридир. «Қалдирғочлар»дан фақат «Чонбук Моторс», «Ал-Айн», «Пахтакор» ва «Ал-Ҳилол» клубларида минус белгили голлар кўпроқ. «Бунёдкор» 2014 йилнинг 23 апрель куни сафарда Қатарнинг «Ал-Жаиш» жамоасини 2:1 ҳисобида енггани бўйича ОЧЛ гуруҳ босқичида ғалаба қозонолмаяпти. Хуллас, унинг асосий раунддаги ғалабасиз серияси 13та ўйинга етди.

*** 22 ёшли Дилшодбек Аҳмадалиев ўтган мавсум ОЧЛда атиги 97 дақиқа ўйнаганди. «Бунёдкор» вакили жорий йил 2та ўйинда тўлиқ вақт ҳаракатланди - 210 дақиқа. Наманганда туғилган бу футболчи олий лига-2017 давомида кашфиёт ҳимоя­чига айланса, ажабмас.

*** «Зоб-Оҳан»нинг ўйин давомида унча кўринмай, кейин ҳисобни очган гондураслик вакили - Жерри Рикардо Бенгтсон Эрон клуби сафига MLSдан қўшилган. Яъни у Европада ўйнаган эмас. Ваҳоланки, ёши 27да.

«D» гуруҳи

*** ОЧЛда 2009 йилдан эътиборан иш бошлаган ҳакамимиз Валентин Коваленко мавсум-2016 да бирор ўйинга тайинланмаганди. Умуман, у халқаро аренага ўтган йилнинг 19 ноябрида қайтди. Коваленко охирги марта ОЧЛ-2015 ярим финали доирасидаги «Ал-Ҳилол» - «Ал-Аҳли» (БАА) баҳсида ҳакамлик қилганди.

*** «Ал-Райан»нинг парагвайлик ярим ҳимоячиси Виктор Касерес ОЧЛдаги дебютидаёқ гол урди. Ваҳоланки, у жорий мавсум Қатар чемпионатида ҳали ўз номига гол ёзиб қўйганича йўқ.

*** 3 мавсумдан буён «Ал-Ҳи­лол»да тўп сураётган Карлос Эдуардо ОЧЛда 5-голини урди. У шундан 4тасини мавсум-2015да нишонлаганди.

*** «Ал-Ваҳда» сардори Исмоил Матар 1-турда гол ҳаммуаллифи бўлди. Бутун фаолияти давомида фақат шу клуб шарафини ҳимоя қилган футболчи ОЧЛда 3тагина гол урган.

«E» гуруҳи

*** «Кашима Антлерс» ОЧЛдаги 39-ўйинида 21-ғалабага эришди. Япония клублари орасида ғалабалар сони бўйича биргина «Гамба Осака»нинг натижаси (31та) «Кашима»никидан яхшироқ.

*** «Брисбен Роар» негадир Таиланд клубларини енголмаяпти - 2та ўйин ва 2та дуранг. «Мельбурн Сити» эса тай жамоаларини 2 марта мағлуб этган.

«F» гуруҳи

*** «Шанхай СИПГ» ОЧЛдаги дебют мавсумидаёқ чорак финалга чиққанди. Мана, жамоа бу сафар Ж.Кореядан ғалаба билан қайтди. ОЧЛда Хитойнинг 14та клуби қатнашган ва Одил Аҳмедовнинг янги жамоаси ўйинлар сони бўйича 14-ўринда.

*** «Урава Редс»нинг жорий мавсумдаги илк голи муаллифи - Шинзо Короки бунгача турнир ўйинларида рақиблар дарвозасини жами 10 марта («Кашима Антлерс» ва ҳозирги клубида 5 мартадан) нишонга олганди.

«G» гуруҳи

*** «Гуанжоу Эвергранд» - «Истерн» ўйинида қайд этилган 7:0 ҳисоби Хитой клублари учун энг йирик ғалаба эмас. Зеро, «Чанчун Ятай» ОЧЛ-2009да Индонезиянинг «Персипура Жаяпура»сини 9:0 кўринишида енгганди.

*** «Гуанжоу Эвергранд» - «Истерн» ўйинида тарихий воқеа юз берди. 2015 йилнинг  декабридан буён Гонконг клубини бошқараётган Чан Юэн Тинг Осиёда эркаклар ўртасидаги халқаро мусобақа ўйинида иштирок этган илк аёл мураббий бўлди.

*** Рикардо Гоуларт («Гуанжоу Эвергранд») ОЧЛда 12-голини нишонлади. У шу билан Хитой клублари сафида ўйнаган турнир тўпурарлари рўйхатида 5-ўринга чиқиб олди.

«H» гуруҳи

*** «Жежу Юнайтед» ОЧЛда 2-мавсумини бошлади. Бу клуб 2011 йилги старт ўйинида ҳам ўз майдонида айнан Хитой вакили («Тьянжин Теда»)га ютқазганди - 0:1.

*** «Челси»дан 26 млн. евро эвазига сотиб олинган «Жиангсу Сунин» легионери  Рамирес ОЧЛда ўз голлари ҳисобини очди.

Ҳафта қаҳрамони. «Истерн» бош мураббийи Чан Юэн Тинг 1988 йил 7 октябрда Гонконгда туғилган. Футболчилик фаолиятида ҳимоячи ва ҳужумчи позицияларида ўйнаган. 2015 йилнинг декабрида «Истерн» бошқарувини қўлга олди. Клуб унинг раҳбарлигида мавсум-2015|2016 якунида миллий чемпионат ғолиби бўлди. 2016 йили Bi-Bi-Si уни жаҳоннинг энг таниқли 100 нафар аёли рўйхатига киритди. Юэн Тинг шогирдлари айни пайт ҳам Гонконг премьер-лигасида пешқадамлик қилишяпти. ОЧЛ стартидаги ўта йирик ҳисобли мағлубиятда аёл мураббийнинг айби кам. Зеро, «Истерн» ОЧЛга кутилмаганда йўл олди.

2-ТУР

«A» гуруҳи

27 февраль (душанба)

ЛОКОМОТИВ - АЛ-АҲЛИ (БАА)

ИСТИҚЛОЛ Т. - АТ-ТААВУН

«B» ГУРУҲИ

27 февраль (душанба)

АЛ-ФОТИҲ - ЛАҲВИЯ

АЛ-ЖАЗИРА - ИСТИҚЛОЛ Ҳ.

«C» гуруҳи

28 февраль (сешанба)

БУНЁДКОР - АЛ-АЙН

ЗОБ-ОҲАН - АЛ-АҲЛИ (С.Арабистони)

«D» ГУРУҲИ

28 февраль (сешанба)

АЛ-ВАҲДА - Пирузи

АЛ-ҲИЛОЛ - АЛ-РАЙЯН

«E» ГУРУҲИ

28 февраль (сешанба)

УЛЬСАН ХЮНДАЙ - БРИСБЕН Р.

МУАНГТОНГ Ю. - КАШИМА А.

«F» ГУРУҲИ

28 февраль (сешанба)

УРАВА РЕДС - СЕУЛ

ШАНХАЙ СИПГ - ВЕСТЕРН СИДНЕЙ

«G» ГУРУҲИ

1 март (чоршанба)

СУВОН С. - ГУАНЖОУ Э.

ИСТЕРН - КАВАСАКИ Ф.

«H» ГУРУҲИ

1 март (чоршанба)

ГАМБА О. - ЧЕЖУ ЮНАЙТЕД

ЖИАНГСУ С. - АДЕЛАИДА Ю.

Минтақа ва миллий чемпионатлар бўйича таҳлил

Қатар ва Хитой клублари 1-турни кўтаринки руҳда ўтказишди. Жанубий Корея вакиллари эса аксинча, барчани ажаблантиришди. Ваҳоланки, улар аввалги мавсумнинг 1-турида  2та ғалаба ва 2та дуранг қайд этишганди. Австралиянинг 3та жамоасидан биргина «Брисбен Роар» енгилмади. «Ғарб» минтақасида кутилмаганда, Қатар клублари етакчиликни қўлга олишди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 20:58, 27.02.2017.
Ўқилди: 7075 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.