Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Спорт-ТВ»да бугун - 28 февраль куни 4 та футбол учрашуви бор. «Бунёдкор» жонли эфирда кўрсатилади

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигасини Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилувчи МТРКнинг «Спорт» телеканали 28 февраль — сешанба куни 4 та учрашувни эфирга узатишни режалаштирган. Шулардан 3 таси тўғридан-тўғри намойиш этилади ва яна 1 таси ёзиб олинган ҳолда кўрсатилади.

«Футбол тайм» 15:20 дан бошлаб «Улсан Хюндай» (Жанубий Корея) — «Брисбен Роар» (Австралия) учрашуви билан старт олади. Мазкур беллашувнинг Ўзбекистон клублари ёки ўзбекистонлик футболчилар учун алоқадорлик жойи йўқ.

18:00 дан бошлаб «Спорт» «Бунёдкор» стадионига уланади ҳамда «қалдирғочлар»нинг «Ал-Айн»га қарши ўйинини кўрсатади.

20:05 дан бошлаб «Зоб Аҳан» (Эрон) — «Ал-Аҳли» (Саудия) ўйини кўрсатилади. Мазкур жамоалар «Бунёдкор» билан бир гуруҳдан жой олган бўлиб, саудияликлар Сергей Лушчан жамоасини илк турда 2 та гол фарқи билан таслим қилганди. «Ал-Айн» эса ўз майдонида форс клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори тўп сурадиган «Шанхай СИПГ» Тошкент вақти билан 16:30 дан бошлаб Австралиянинг «Вестерн Сидней» клубини синовдан ўтказади. «Спорт» бир ҳафта муқаддам жамоанинг Сеулдаги ўйинини жонли кўрсатганди, бугун эса Одил Аҳмедовни кўришни истаганлар кечаси 00:05 дан «Спорт»га уланиши мумкин.

Аслида «Шанхай СИПГ» ўйини тугаши билан «Бунёдкор» иштирокидаги учрашув старт олади. Шундан келиб чиқилса, Хитойдаги ўйин Тошкентдагисига кўп ҳалал бермаслиги мумкин эди. «Спорт» нима сабабдан бундай қарорга келгани, «Бунёдкор» ўйини олдидан студияга меҳмон чақирилганми ёки йўқ — аниқ эмас.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:24, 28.02.2017.
Ўқилди: 15913 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.