Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

“Нефтчи” ПФК янги футболчиларни таништирди

Баҳо:
+ | -

27 февраль куни Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” футбол мактаби матбуот анжуманлари залида “Нефтчи” ПФК янги мавсум аввалида ўз сафига қўшиб олган футболчиларини расман оммага таништирди.

Фарғона клуби Олий лига-2017 арафасида Музаффар Музаффаров ("Сўғдиёна"), Акрам Баҳриддинов ("Навбаҳор"), Саид Абдужабборов ("Металлург"), Ҳамза Каримов ("Қизилқум"), Мўйдин Мамазулумов ("Олмалиқ"), Руслан Матниёзов ("Қўқон-1912"), легионер футболчилар — Терентий Луцевич ("Торпедо-БелАз"), Сергей Концевой ("Динамо" Минск), Дмитрий Комаровский (Ислочь) каби ўйинчиларни жамоа сафига жалб қилди. Тақдимот маросимида “Нефтчи” клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, жамоа футболчилари, журналистлар ва бир қатор футбол фахрийлари иштирок этишди. Унда даставвал сўз олган ФНҚЗ Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси раиси Жўравой Хўжақулов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Фарғоналик бўлганимиз учун қаерга сафар қилмайлик, борган жойимизда биринчи бўлиб Фарғона фахри бўлган “Нефтчи” жамоаси ҳақида сўрашади. Мана бу йил жамоа доимгидек янги мавсумга жиддий ҳозирланди. Кириб келаётган мавсумда эса мана шу тайёргарликлар ўз самарасини бериб, жамоа мухлисларини хурсанд қилади деган умиддаман. Бу ерда янги футболчилардан ташқари жамоамизда фаолият юритаётган ўйинчилар, хусусан, ёшлар жамоамиз аъзолари ҳам йиғилишган. Янги мавсум аввалида бутун “Нефтчи” ПФК оиласига омад тилайман,” – деди ФНҚЗ Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси раиси Жўравой Хўжақулов

Шундан сўнг жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров сўз олди.

"Аввало бу ерга йиғилган муҳтарам футбол фахрийлари, журналистлар ва жамоамизнинг фидокор инсонларини кўриб турганимдан хурсандман. Бугунги тадбир камтарона руҳда бўлиб ўтаётганига қарамай сизлар билан бевосита мулоқотга киришаётганимдан мамнунман. Янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида тўлиқ гапирадиган бўлсам анчагина вақт кетиши мумкин, шу сабабли бир сўз билан айтганда, биз мураббийлар штаби тайёргарлик режасидаги барча амалий ишларни уддасидан чиқдик. Жамоанинг бир қатор чизиқларида ўзгаришларни амалга ошириб, таркибни кучайтиришга эришдик. Умидим шуки, янги мавсумга олиб борган изчил тайёргарлигимиз мавсум давомида ўз мевасини берсин. Ўтган мавсумдаги натижалардан келиб чиқиб, Фарғона жамоаси мухлислари олдида “қарздорлигимиз” анча йиғилиб қолган. Шу сабабли янги мавсумда яхши натижалар қайд этиб, уларни яна хурсанд қилмоқчимиз. Ишонч билан айтаманки, менинг жамоам мухлисларни яна “Истиқлол” стадионига қайтаради. “Нефтчи” жамоасининг аввалги нуфузини тиклаш бизнинг энг биринчи галдаги истиқболли режамиз ҳисобланади.  Жамоа олдига Олий лига-2017да қандай мақсад қўйилди деган саволга келсак, ҳозир олдиндан башоратчилик қилиш ниятим йўқ. Лекин шуни айта оламанки, “Нефтчи” жамоаси бу йил нуфузли ўринлар учун кураш олиб боради", – деди Андрей Фёдоров.

Жамоа устози ўз фикрларини якунлагандан сўнг янги футболчиларнинг расмий таништирув маросими бўлиб ўтди. Футболчиларга либосларни клуб бош директори Рустам Раҳмонович Абдуллаев ҳамда бош мураббий Андрей Витальевич Фёдоров топширишди.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 17:20, 28.02.2017.
Ўқилди: 7056 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.