«Эвертон» бош мураббийи Роналд Куман, жамоаси таркибида 31 ёшли Уэйн Рунини кўришга қаршимаслигини айтди.
Руни ўзининг профессионал фаолиятини айнан «Эвертон»да бошлаганди.
«Руни ҳозир ҳам юқори савияда ўйнамоқда. Шунинг учун ҳам, унинг Хитойга кетмаслик ҳақидаги қарори жуда тўғри. У яна 2-3 йил давомида яхши ўйин намойиш қила олади. Агар у «Эвертон»га келса, жамоани кучайтиришга қодир. Бундай футболчилар учун эшигимиз ҳар доим очиқ. Аммо мавсум охирида нима бўлишини билмайман» - деди Куман.