"Манчестер Юнайтед" ишқибозларидан бири Поль Погбага ликопча отган дея хабар беради Goal.com.
Манбага кўра, воқеа душанба куни Погба дўстлари билан кафеда дам олаётганида содир бўлган
Хабарда айтилишича, "МЮ"нинг бир нечта ишқибози франциялик юлдузда дастхат сўрашган, футболчи бунга рад жавобини берган. Шунда ишқибозлардан бири унга ликопча улоқтирган, шундан сўнг кичик тортишув бошланган.