Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Жулиано: «Чиройли узатмадан кўра, оддий гол яхшироқ»

Баҳо:
+ | -

Бу футболчи россияликларнинг Халкни унутишларига сабабчи бўлди. Санкт-Петербургга келгач, тез орада маҳаллий мухлислар меҳрини қозона олган Жулиано яқинда Championat.com сайтига интервью бериб, «Зенит»даги фаолияти, жамоадошлари ҳамда бевосита футболга боғлиқ саволларга жавоб қайтарди.

- Халк «Зенит»да таржимон хизматидан фойдаланарди. Сиз эса...

- Бунга эҳтиёж сезмаяпман. Инглиз, испан ва ҳаттоки, рус тилида ҳам гаплаша оламан.

- Сизни Халк билан солиштираверишлари жонингизга тегмадими?

- Чиндан ҳам ўхшатишади, ваҳоланки, биз мутлақо бошқа-бошқа одамлармиз. Иккимиз ҳам бир нарсани яхши уддалаётганимиз учун солиштиришса керак. Мен - бразилияликман, фаолиятим омадли бошланди, 7-рақамда тўп сураман, ҳаммасига сабаб шу. Бундан асло хавотир олмайман, аксинча, ёқади. Халк жамоада барчага намуна эди. Умуман, бразилиялик футболчи бўлиш ажойиб. Қайси мамлакатга борма, ўша ерда ватандошларингга дуч келасан.

- Россия ва Бразилия футболи ўртасида катта фарқ борми?

- Бизнинг юртда техникага катта урғу берилади, Россияда эса кўпинча ҳимоядан тўп суришади. Мудофаада беш футболчи ўйнайди.

- Бразилияда шундай тактик схемани қўллайдиган нечта жамоа бор?

- Бунақаси йўқ. Ҳаттоки, турнир жадвалининг сўнгги поғоналарида бораётган клуб ҳам етакчиларга қарши баҳсларда очиқ футбол намойиш этади. Тактика бобида Россия олдинда. Қолаверса, РФПЛда жисмоний тайёргарлик маромида бўлиши шарт. Эрнанини бироз вазн тўплашга чақиришимнинг сабаби ҳам шунда.

- РФПЛда фаолият юритиш Бразилия термасидан чақирув олишда қийинчилик туғдирмайдими?

- «Зенит»га келиб, битта учрашув ўтказдим ва мени миллий жамоага чақиришди. Албатта, бунга Россиядаги дастлабки ўйиним эмас, балки «Гремио»даги фаолиятим сабаб бўлди. Ишончим комилки, «Зенит»да муваффақиятли тўп сурсам, термага жалб этишади. Орзум - айни пайт уйимга айланган мамлакатда ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашиш.

- «Днепр»да ўйнаётганингизда, Луческу сизни «Шахтёр»да кўришни хоҳлаган экан...

- Ростини айтсам, бундан бехабарман. Шахсан таклиф олмагандим.

- Витсель «Зенит»ни қандай тарк этди?

- Чат орқали хайрлашди. «Ватсап»да алоҳида гуруҳимиз бор, унда легионерлар ўзаро фикр алмашишади. Витсель айнан ўша ерга ёзди. Биз унга омад тиладик. Аксель шундай қарорга келибдими, демак ўзи учун тўғри танловни қабул қилган. У ажойиб йигит.

- Сизга «Ювентус» ва Хитой чемпионатидан таклиф тушса, гранд клубни танлармидингиз ёки пул муҳимроқми?

- Бу саволга жавоб бериш қийин. Ҳар бир киши ўзи қарор қабул қилади. Ҳар кимнинг ўзига яраша қарашлари бор. Ҳар бир футболчи ҳам юксак савияда ўйин кўрсатиб, ҳам кўп пул топишни истайди. Хитойликлар йирик миқдорда маош тўлашаётган экан, бунинг ҳайратланарли ери йўқ. Чин юртида тўрт йил кўнгилдагидек тўп суриш орқали оилангнинг ёрқин келажагига асос солишинг мумкин. Бошқа томондан, топ-клуб, соврин, ЕЧЛ ва терма жамоани ҳам унутмаслик даркор. Мазкур ҳолатда киши ички туйғулари билан курашади. Шахсан ўзим нимани танлашимни билмайман.

- Фаолиятингиздаги энг яхши ўйин қайси?

- «Маккаби»-«Зенит»-3:4. 75-дақиқада 0:3 ҳисобида ютқазаётгандик. Вазиятни ўзимиз учун ижобий томонга ўзгартиришимизга ҳеч ким ишонмаганди. Ҳаттоки, биз - футболчилар руҳий тушкунликка тушиб қолгандик. Аммо барибир, ҳолатни ўзгартириб, якунда ғалаба қозондик. Бунақаси ҳали-вери кузатилмаса керак. Мен «Зенит» эмас, умуман, футболни назарда тутяпман. Исроилда кечган баҳсда гол уриб, учта самарали узатма муаллифига айландим. Бу ҳаётимдаги энг яхши учрашув бўлди.

- Шундан сўнг Краснодарда рўй берган воқеа - юқоридаги ғалабага ўзига хос компенсациямиди?

- Эҳтимол. 86-дақиқада ҳам ғалаба қозонаётгандик. Қолган сонияларда эса рақиб иккита тўп киритиб, вазиятни ўз томонига оғдирди. Ўшанда урилган голнинг қиймати юқори эди. Футбол айнан шундай воқеалар туфайли ҳам юксак қадрланади. Баъзан бизга, баъзан рақибга омад кулади.

- Тақдирга ишонасизми?

- Ўз ишимга ишонаман. Албатта, омаднинг борлиги ҳам рост, аммо у айнан меҳнат қилганларга ҳамроҳ бўлади.

- Россиялик собиқ футболчи Юрий Гаврилов бир сафар «Гол уришдан кўра, самарали узатма бериш кўпроқ завқ улашади», деганди. Шу фикрга қўшиласизми?

- Йўқ. Ўйлашимча, бунда икки хил қувонч бор. Менинг узатмамдан сўнг гол уришса, ҳам жамоа, ҳам тўп киритган шеригим учун хурсанд бўламан. Унинг муваффақиятини бажонидил бирга нишонлайман. Бироқ ўзинг дарвозани ишғол қилганда бошқа нарсани ҳис этасан. Гол - футболнинг юқори чўққиси. Хуллас, тўп киритишнинг қадри барибир, баландроқ.

- Баъзан ўта чиройли пас муаллифига айланган ҳолда, оддий гол уришга тўғри келади...

- Голларнинг хунуги бўлмайди. Муҳими, тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтсин. Шахсан менга чиройли узатма беришдан кўра, оддий гол уриш аҳамиятлироқ.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:16, 01.03.2017.
Ўқилди: 4345 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.