Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Ла лига. «Реал»дан яна кучли ирода ва... дуранг!

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 25-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Лас-Пальмас"ни қабул қилди. Зидан шогирдлари учун бу баҳс "навбатчи" ўйинларидан бири бўлиши ва мадридликлар 3 очкони осонгина қўлга киритиши кутилганди. Аммо, лекин, бироқ...

Ўйиннинг 8-дақиқасидаёқ Иско ҳисобни очганида, юқоридаги фикр тўғридек кўринди. Аммо орадан 2 дақиқа ўтиб, "Лас-Пальмас" ўзининг ажойиб техникаси эвазига ҳимоячилардан ўтиб кетди ва кучли зарба эвазига дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлим давомида меҳмонлар тўпни дадиллик билан назорат қилишди. Улар "Реал"га хавфли вазият яратиш имконини беришмади. Тўғри, "Қироллик клуби" ҳужумчиси Альваро Мората биринчи таймда 2та, иккинчи бўлимда эса бир марта тўпни дарвозага йўллади, аммо учала гол ҳам офсайд туфайли инобатга олинмади.

Иккинчи бўлим бошида Бэйл жамоадошларини қийин аҳволга солиб қўйди. У дастлаб рақиб футболчисини ортдан тепгани учун сариқ карточка олди ва ўша заҳоти рақибининг провокацияси учиб, унга хавфли ташланди. Натижада ҳакам уни майдондан четлатди.

Орадан кўп ўтмасдан "Лас-Пальмас" футболчиси жарима майдончаси ичида берган зарба натижасида тўп Рамоснинг қўлига тегди ва ҳакам "Реал" дарвозасига пенальти белгилади. Хонатан Виера ундан самарали фойдаланди.

Ўйиннинг 59-дақиқасига келиб эса ҳисоб 1:3га етди. Боатенг яккама-якка вазиятда Навасни алдаб ўтиб, бўш дарвозага тўпни жойлаб қўйди.

Бир киши кам бўлиб ўйнаётган "Мадрид" таваккал қилиб олдинга ташланди. Бир нечта вазиятларда улардан омад юз ўгирди. Рамоснинг яқин масофадан берган зарбасидан кейин тўсинга тегиб қайтган бўлса, Бензема жарима майдончаси ичида аниқ зарба бера олмади. Ўз навбатида "Лас-Пальмас" ҳам қарши ҳужумларда бир нечта имконияттлардан фойдалана олмади. Айниқса, Хесе Родригес ўзининг собиқ жамоасини кўп марта кечирди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Криштиану Роналду катта саҳнага чиқди. Дастлаб тўп қўлга теккани учун белгиланган пенальтидан португалиялик футболчи самарали фойдаланди. Ўйин тугашига 1 дақиқа қолганида эса у бурчакдан етказилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

3:3! Қолганига "Реал"да вақт ҳам, куч ҳам қолмаганди. Зидан жамоаси ирода туфайли мағлубиятдан қутулиб қолди, бироқ жадвалда 2-ўринга тушиб қолди. "Мадрид" битта захира ўйинига эга бўлган ҳолда "Барселона"дан 1 очко ортда қолмоқда.

Испания Ла лигаси, 25-тур. 01:30
"РЕАЛ МАДРИД" - "ЛАС-ПАЛЬМАС" 3:3 (1:1, 2:2)
Голлар: 1:0 – 8 Иско, 1:1 – 10 Домингес, 1:2 – 56, пенальти Виера, 1:3 – 59 Боатенг, 2:3 – 86, пенальти Роналду, 3:3 – 89 Роналду.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Ковачич (Бензема, 71), Иско (Васкес, 65), Бэйл, Роналду, Мората (Хамес, 71).
Лас-Пальмас – Варас, Лемос, Кастельяно, Симон, Бигас (Артилес, 27), Виера (Халилович, 75), Гомес, Домингес, Боатенг (Гарсия, 69), Хесе, Меса.
Огоҳлантиришлар: Симон (44), Бэйл (47), Боатенг (53), Рамос (55), Мората (70), Роналду (81), Халилович (90).
Четлатиш: Бэйл (47).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:22, 02.03.2017.
Ўқилди: 21271 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.