"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 25-турида "Лас-Пальмас" билан учрашувни (3:3) шарҳлади.
Мадридликлар ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда Бэйлнинг четлатилишидан сўнг ўн киши бўлиб қолдилар ва иккита тўп ўтказиб юбордилар. Аммо кейин Криштиану РОналдунинг дублидан сўнг дурангга ришдилар.
"Биз рақибга ўйинга қайтиш имкониятини бердик. Биринчи бўлимда "Лас-Пальмас" тўпи яхшироқ назорат қилди. Бэйлнинг четлатилишидан сўнг биз характер кўрсатдик ва иккита гол ура олдик. Агар нима воқеалар кечганини ҳисобга олсак, ҳисобдан рози бўлишимиз керак. Аммо бу чемпионлик учун камлик қилади.
Ҳакамлар ҳақида гапирмайман, ўйинни муҳокама қилишга тайёрман. Биз яхшироқ ўйнамоқчи эдик, аммо бунинг иложи бўлмади.Олдимизда оғир график бор, қийин бўлади. Биз чемпионат ва чемпионлар лигасидаги ўйинларимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Бэйлга келсак, у четлатилгани учун жамоадан узр сўради", - дейди Зидан.