"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни 2017 йилнинг ёзида "Эвертон" клубига қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради Daily Mail.
Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" январь ойида 31 ёшли футболчини ижарага олишни стаган аммо "МЮ" бу таклифни рад қилган эди.
Бу борада "Эвертон"га молиявий масала ҳалақит бериши мумкин, жамоа ҳужумчиси Ромелу Луакаку билан ҳамон шартномасини узайтирмаган, бунинг учун катта маблағ керак бўлади. Руни эса "МЮ"да ҳафтасига 230 минг фунт маош олмоқда.
Руни "Эвертон" тарбияланувчиси ҳисобланади ва у ерда 2002 дан 2004 йилгача ўнаган, шундан сўнг "Манчестер Юнайтед" сафига ўтган.