Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Ал-Жаиш» ғалаба қозонди, Рашидов гол урди

Баҳо:
+ | -

Қатар чемпионатида 23-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. "Ал-Жаиш" сафарда "Ал-Муайзир" клуби меҳмони бўлди ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи тайм бошида мезбонлар пенальтидан ҳисобни очишди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Сардор Рашидов ўз голи орқали ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бу ўзбекистонлик футболчининг Қатар Юлдузлар лигасининг ушбу мавсумидаги 13-голи бўлди.

Баҳс тугашига 10 дақиқа қолганида Сейду Кейта "Ал-Жаиш" ғалаба келтирган гол муаллифига айланди. Сардор Рашидов ўйин охирига қадар майдонда ҳаракат қилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Жаиш" ўз очколарини 45тага етказиб, 3-ўринга кўтарилиб олди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:49, 02.03.2017.
Ўқилди: 16636 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик