Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Малайзиядан олтин медаль билан қайтган ўзбек ўғлони

Баҳо:
+ | -

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган каратэ бўйича нуфузли халқаро турнирда Наманган муҳандислик-педагогика институти талабаси Сарвар Муродиллаев Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, олтин медални қўлга киритди. Музаффар спортчимизнинг ғалабаси шарафига давлатимиз мадҳияси янграб, Ўзбекистон байроғи баланд хилпиради.

Осиё қитъасининг 17 та давлатидан сараланган каратэ усталари баҳслашган мусобақада 67 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан Сарвар Муродиллаев Индонезия, Хитой, Эрон ва Малайзия мамлакатларидан келган рақибларини доғда қолдириб, ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасида эътироф этилди.

Дарвоқе, бундай ютуқлар Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийси, вилоят каратэ миллий федерацияси раҳбари Абхон Тошбоев бошчилигида 2020 йили Токиода бўладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида каратэ бўйича йўлланма олишга аҳд қилган наманганлик спортчиларни янгидан-янги марралар сари руҳлантиради.

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 11:22, 03.03.2017.
Ўқилди: 7222 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5618]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3657]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3281]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3146]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3062]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2932]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2720]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2501]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2318]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2020]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик