«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике ёзда жамоани тарк этиши ҳақида эълон қилди.
Шундан сўнг, мутахассиснинг футболчилар билан муносабатлари ёмонлашгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Аммо Луис Энрике бу гапларни инкор қилди.
«Футболчилар билан муносабатларим жуда зўр» - деди Энрике.