"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ доирасида "Борнмут" билан учрашувдан сўнг (1:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
Учрашувда "Борнмут" ҳимоячиси Тайрон Мингз Ибраҳимовичнинг юзига оёқ қўйиб ўтиб кетди, кейинроқ Златан унинг юзига тирсаги билан урди.
"Златан - катта йигит. Биз кўча футболидан, эркаклар футболидан кириб келган авлодмиз. Биз журналистларга арз қилиб йиғлайдиган авлод вакиллари эмасмиз.
Керак бўлган нарса бу натижа. Қолгани биз учун аҳамиятсиз", - дейди Моуриньо