"Монако" ҳужумчиси Келин Мбаппе Франция чемпионатининг 28-тури доирасида "Нант" дарвозасига 2та гол уришга муваффақ бўлди.
18 ёшли футболчи "Монако" таркибидаги голлар сонини 10та етказди. У Франция чемпионатининг ўтган мавсумида 1та гол урган бўлса, ушбу мавсумда 9та гол урди.
Шу тариқа, Мбаппе сўнгги 30 йил ичида Франция чемпионатида 10та гол урган энг ёш футболчига айланди.
Аввалроқ ушбу ҳужумчига "Реал" бош мураббийи Зайниддин Зидан қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқалганди.