Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

«Арсенал» — «Бавария». Превью

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар лигасининг чоракфинали йўлида бугун — 7 март куни «Бавария» футболчилари «Арсенал» билан ўйин учун Лондонга ташриф буюради.

Ҳакам: Тасос Сидиропулос

Жароҳатлар: Санти Касорла («Арсенал») — Жером Боатенг («Бавария»).
Дисквалификация: Филипп Лам («Бавария»).
Сўроқ остидагилар: Муҳаммад Элнени, Месут Ўзил, Аарон Рэмзи (ҳаммаси «Арсенал»).

Ўзаро ўйинлар

Томонлар бунга қадар 11 бор тўқнаш келган бўлиб, шуларнинг 6 тасида «Бавария»нинг, 3 тасида «Арсенал»нинг қўли баланд келган. 2 учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбатидаги устунлик «Бавария» томонидан — 22:12.

Бу қизиқ!

«Арсенал» кетма-кет олти бор 1/8 финалдан чиқиб кетган. Ҳозир еттинчисига яқин турибди.

Ҳозирга қадар фақат уч клуб 4 та гол фарқи билан мағлуб бўлиб, кейинчалик уй учрашувида керакли ғалабага эришган:

1962 йил «Лейшоеш» клуби «Шо-Де-Фон» жамоасига қарши ўйинда шундай бахтга эришган. 1985 йил «Партизан» Лондондан 2:6 ҳисобидаги мағлубият билан қайтиб, ўз майдонида «КПР» устидан 5:0 ҳисобида зафар қучган. 1986 йил «Реал» Мёнхенгладбахда 1:5 ҳисобида енгилиб, Мадридда 4:0 ҳисобида зафар қучган. Бунда 2004 йилги мавсум «Депортиво» амалга оширган ишни ҳам эслаб кетиш ўринли. Ўз майдонида «Милан»дан 1:4 ҳисобида енгилган испан клуби сафарда 4:0 ҳисобида муваффақият қозонганди.

«Бавария» «Арсенал»ни 1/8 финалда ҳозирга қадар уч бор қолдириб кетган — 2005, 2013 ва 2014 йиллар.

«Арсенал» шу кунга қадар еврокубокларда Бундеслига жамоалари билан 17 бор тўқнаш келган бўлиб, шуларнинг 11 тасида зафар қучган. 1 та учрашувда дуранг қайд этилган ва 5 тасида немислар ғалабага эришган.

«Арсенал» плей-оффнинг дастлабки учрашувида мағлуб бўлган 11 ҳолатдан фақатгина 2 тасида кейинги босқичга йўл олган. 1979 йил Хорватиянинг «Хайдук», 2010 йил эса Португалиянинг «Порту» клублари биринчи учрашувда «Арсенал»ни енгган, бироқ кейинги ўйинда мақсадига ета олмаган.

«Бавария» Чемпионлар лигасининг сафардаги 13 учрашувидан фақатгина 3 тасида зафар қучган ва 7 тасида имкониятни бой берган.

«Бавария» плей-офф ўйинларининг меҳмондаги сўнгги саккизтасида зафар қуча олмади: 4 та ғалаба ва 4 та дуранг. 2014 йилда клуб «Арсенал»ни Лондонда 2:0 ҳисобида мағлуб этганидан буён плей-оффнинг сафар ўйинларида омади чопмайди.

Хосеп Гвардиола бошқарувида «Бавария» сўнгги уч мавсум ярим финалда тўхтаганди.

«Бавария» сўнгги беш мавсумда инглиз клубларига қарши 18 та учрашув ўтказди. Сафарда мюнхенликлар 5 та ғалабага эришган, 8 бор дуранг ўйнаган ва 8 мартасида мағлуб бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:41, 07.03.2017.
Ўқилди: 4699 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.