"Наполи" бош мураббийи Маурицио Сарри ЕЧЛ 1/8 финалининг жавоб учрашувида "Реал"дан учралган мағлубиятга шарҳ берди.
"Рамос - дунё савиясидаги ўйинчи, айниқса, бугунгига ўхшаш вазиятларда. У мавсумда 7-8та гол уради. Биринчи 55 дақиқада жуда яхши ўйин кўрсатдик. Аммо бу темпни сақлаб қолиш учун кўпроқ ҳаракат қилиш керак эди. Бундан ташқари бу икки гол бизни синдирди. ШУ голлардан сўнг кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотдик.
Мақсадимизга етишга яқин келган эдик, чунки 55 дақиқа давомида дунёнинг энг яхши жамоасидан устун бўлдик. Агар ўйинимизни яхшиласак, жисмоний тарафдан кучлироқ бўлсак, рақобатбардош жамоага айланамиз. Бизда ёш жамоа бор, унинг келажаги порлоқ.
"Реал" - жуда кучли жамоа. Агар натижани унутиб, фақат ўйинни таҳлил қилсак, келажакка оптимизм билан қарашимиз мумкин", - дейди Сарри.