«Борнмут» ҳимоячиси Тайрон Мингз 5 ўйинга дисквалификация қилинди.
Футболчи «МЮ» (1:1) клубига қарши ўйинда ерга йиқилган Златан Иброҳимовичнинг бошини босиб кетганди. У эса бироздан сўнг Мингзнинг юзига тирсаги билан урганди. Ўйиндан сўнг ҳар иккаласи ҳам буни атайин қилмаганини айтган эди.
Англия футбол ассоциацияси бу вазиятни ўрганиб чиқиб, Тайрон Мингзни 5 ўйинга четлатиш ҳақида қарор чиқарди. Кеча Иброҳимович 3 ўйинга дисквалификация қилинганди.