Кириш Регистрация

Тюлькин: «Самарқанд аҳли Олий лигани соғинган эди»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» - «Шўртан» (3:0) учрашувидан сўнг, «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Самарқанддаги ажойиб футбол атмосферасида мухлисларга ажойиб байрамни тортиқ эта олганимиздан жуда хурсандман. Йигитларимизни Бекободдаги ўйинни унутиб, «Шўртан»га қарши пухта тайёргарлашга интилдик. Жамоадаги ҳар бир футболчи бугун ўз ишини аъло даражада бажарди. Йигитлар жуда ҳамжиҳатлик билан тўп суриб, ғалабага эришишди. Мухлисларнинг тинмай қўллаб-қувватлашлари остида тўп суриб, йирик ҳисобда ғалабага эришиш жуда ёқимли. Футболчиларимиз минглаб ишқибозлар кўз олдида босимда тўп сурган бўлишсада, майдонда борларини кўрсатишди.

- Дастлабки ўйиндан таассуротларингиз қандай?

- Биласизми, бугунги футбол байрамида мухлисларимиз кайфиятини кўтаришимиз шарт эди. Маъсулиятни тушунган ҳолда мақсадимизга эришдик деб ўйлайман. Самарқанд аҳли бир йил Биринчи Лигада тўп суриб, Олий Лигани соғиниб қолганлигини бугун кўрдик. Футбол мана шундай мухлислар билан гўзалдир. Ўйин адолатли натижа билан тугади.

- Жамоанинг асосини 20-23 ёшли йигитлар ташкил этишмоқда. Уларни ўйинларга тайёрлаш қийин бўлса керак?

- «Динамо» бу йил ёшларга ишонч билдирмоқда ва бу йўлда мураббийлар штаби футболчиларга имконият беришга интилмоқда. Бизда иқтидорли йигитлар жуда кўп. Уларга шу йўсинда имкон бериб, камол топиши учун қўллаб-қувватласак Самарқанд футболи янада янги марраларни эгаллаши мумкин бўлади.

- Кейинги ўйинда Тошкентда «Пахтакор»га қарши баҳс осон бўлмайди…

- Биз учун ҳар бир ўйин битта синов ва катта тажриба бўлади. Ҳозир пешқадам бўлсакда, жамоанинг ҳозирги таркиби тўлиқ йиғилганлигига ҳали бир ой бўлмади. Аммо таркибда танлаган ҳар бир футболчи биринчи навбатда ўзини кўрсатишни, меҳнат қилишни истайдиган йигитлардир. Ўйинга иштиёқ жуда кучли. «Пахтакор»га қарши баҳсда ҳам йигитлар мухлисларни қувонтириш учун майдонда борларини беришади, курашишади.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 11:06, 09.03.2017.
Ўқилди: 5356 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Манчестер Сити” ёзда 12 нафар футболчиси билан хайрлашади — City Xtra [7699]

Рафинья Франция билан ўйинда жароҳат олди [6613]

Лапортанинг орзуси: "Барселона" президенти сотиб олмоқчи бўлган футболчи номи айтилди [5316]

Бразилиялик мухлислар Неймар номини ҳайқиришди - Анчелотти муносабат билдирди [3435]

Европанинг 8 та жамоаси ЖЧ-2026 чиптаси учун курашади: Саралаш финал жуфтликлари [2942]

Рауль Асенсио АПЛга йўл олиши мумкин [2525]

Ўртоқлик учрашуви: Франция бир киши кам бўлиб қолса-да, Бразилияни мағлуб этди (Видеошарҳ) [2472]

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр [2338]

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак [1888]

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди [1843]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик