Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Навбаҳор» ёшлари Навоийда ютқазди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар биринчилигининг 2-турида, Навоийда “Қизилқум” меҳмони бўлган «Навбаҳор» 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мезбонлар ҳар икки бўлимда биттадан гол уриб, ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Аслини олганда наманганликлар баҳсни ёмон бошламаганди. Уларда гол уриш учун ҳам имкониятлар ҳам юзага келди. Учрашув бошида Ғолиббек Каримов рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб, бундан самарали тарзда фойдалана олмади. Азизбек Турғунбоев ҳам чамаси 15 метрлардан гол уришга уриниб кўрганди. Аммо, бу сафар дарвозабон Макосин маҳоратини намойиш этди. 30-дақиқада “Қизилқум” ёшлари ҳисобни очди. Ўнг қанотдан бошланган ҳужумни Самандар Шодмонов гол билан якунлади. 85-дақиқада эса навоийликлар иккинчи голни урди. Бу сафар ҳам ўнг қанотдан узатилган тўпни захирадан майдонга тушган Бобир Мамиров дарвозага йўллаб, ғалабани мустаҳкамлади. Жорий йилги мавсумда ёшлар биринчилигида икки ўйин ўтказган наманганликлар ҳозирча очко жамғаришни уддасидан чиқа олишмади.

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 2:0 (1:0). 9 март. Навоий.

Ҳакамлар: А.Рисқуллаев, А.Давронов, Ж.Рустамов, А.Султанов.

Назоратчи – Ғ.Каримов.

“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 8. Сардор Жаҳонов, 17. Мустафо Раҳматуллаев, 18. Самандар Шодмонов, 25. Ахлиддин Файзиев, 44. Саиджон Ҳайитов, 47. Орзу Раззақов, 55. Миржамол Қосимов, 75. Дилшод Хожиев, 84. Виктор Григорьев, 99 Бобиржон Искандаров.

Захира: 12. Валижон Раҳимов, 2. Феруз Норов, 9. Аббос Рустамов, 11. Бобур Мамиров, 14. Бобур Жўрақулов,

“Навбаҳор”: 12. Нодиржон Ашурматов, 9. Ислом Абдуқодиров, 10. Равшанбек Хурсанов, 14. Ғолиббек Каримов, 16. Билолхон Тошмирзаев, 21. Абдувоҳид Шарипов, 26. Жавоҳир Олимжонов, 27. Даврон Маҳмудов (44. Абдулазиз Жалилов, 66), 48. Азизбек Турғунбоев (23. Музаффар Абдуллаев, 46), 63. Искандар Сиддиқжанов, 99. Омонуллохон Мирзаев (51. Абдулқодир Собиров, 87).

Голлар: С.Шодмонов (30), Б.Мамиров (85).  

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 18:54, 09.03.2017.
Ўқилди: 6631 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик