Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Қизилқум" - "Навбаҳор": ПРЕВЬЮ

Баҳо:
+ | -

Бугун "Навбаҳор" Ўзбекистон чемпионати 2- тур беллашувлари доирасида сафарда "Қизилқум"га қарши майдонга тушади.

Навоийликлар билан Олий лига тарихида "лочинлар" шу пайтгача 34 маротаба ўзаро куч синашган. Шундан 12 ўйин наманганликларнинг ғалабаси билан якун топган бўлса, 11 бор "Қизилқум" 3 очкони қўлга киритган. Қолган 11 учрашув дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Навбаҳор" томонида - 43:37.

Статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, ҳозиргача "Навбаҳор" "Қизилқум"га сафарда 2 тадан ортиқ гол урмаганига гувоҳ бўламиз. 2000, 2003, 2004 ва 2015 йилларда наманганликлар зарафшонликлар дарвозабонини 2 маротаба ранжитишган. 2006 йилда навоийликлар 3:0 ҳисобида зафар қозонган. Бу жамоанинг "Навбаҳор" устидан ўз тарихида қўлга киритган ягона ва сўнгги йирик ғалабаси бўлиб турибди.  

2002 йилда "Навбаҳор" Наманганда "Қизилқум"ни 4:0 ҳисобида таслим этган. 4 тўп фарқи билан мазкур клубни "лочинлар" бир маротаба мағлуб этишган. "Навбаҳор" 2014 йилдан буён Навоийдан очкосиз қайтмоқда. Охирги бор мазкур рақиб майдонида "навбаҳорчилар" 2013- йилда ғалаба қозонишган.

Томонларнинг 2016 йил Навоий шаҳридаги ўзаро тўқнашувида "Қизилқум" 1:0 ҳисобида муваффақият қозонган. Навоийликлар учрашув сўнггида қўшиб берилган дақиқаларда дарвозамизга белгиланган пенальти эвазига ғалабани қўлга киритишган. 11 метрли жарима зарбасини Илҳом Юнусов голга айлантирганди.

Навоийдаги ўзаро учрашувлар:
2000 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 0:2
2001 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 3:1
2002 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:1
2003 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 0:2
2004 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 2:2
2005 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:0
2006 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 3:0
2007 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 0:1
2008 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:1
2009 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:0
2010 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:0
2011 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 0:0
2012 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:1
2013 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 0:1
2014 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 3:1
2015 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 3:2
2016 йил
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 2:0

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:41, 10.03.2017.
Ўқилди: 4826 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик