«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг қадрдон ороли Мадейра аэропортига тез орада унинг номи берилади.
Бу ҳақдаги қарор баъзи мутахассислар томонидан танқид остига олинган эди. Аммо орол президенти Мигел Албукерке бу қарорни қўллаб-қувватлади ва: «Бу қарорнинг адолатдан эканини шубҳа остига олиш – тарбиясизлик ва уятсизлик белгисидир» - деди.
A Bola хабарига кўра, расман бу иш 29 июль куни амалга оширилади.