«Боруссия» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Габонлик футболчи нимчоракфиналдан ўрин олган «Бенфика» (4:0) клубига қарши ўйинда учта гол урганди.
УЕФА сайтида ўтказилган сўровномада у 31% овоз тўплади. Иккинчи ўринни «Барселона» яримҳимоячиси Андрес Иньеста (26%), учинчи ўринни «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос эгаллади (22%).