Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Премьер-Лигага Бундеслигадан келган энг яхши футболчилар

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда УЕФА рейтингида Германия Бундеслигаси иккинчи, Англия Премьер-Лигаси эса учинчи ўринда бораётганига қарамай, футболчиларнинг Германиядан Туманли Албионга кўчиб ўтиши анча кўп кузатилади. Эътиборингизга айнан шундай кўчишни амалга оширган энг яхши 10 футболчини тақдим этамиз.

Генрих Мхитарян – Дортмундинг «Боруссия» клубидан «Манчестер Юнайтед»га 2016 йилда ўтган. Арманистонлик футболчининг Англияга мослашиши бироз қийин кечган бўлса-да, ҳозирда у «манкунианлар»нинг энг асосий футболчиларидна бирига айланиб улгурди.

Венсан Компани – 2008 йилда «Гамбург»дан «Манчестер Сити»га келган белгиялик футболчи жамоа шайх Мансур томонидан сотиб олингач ҳам асосий таркибда қолган ягона ўйинчидир. Аслида ярим ҳимоячи бўлган Компани марказий ҳимоячига айланиб, «Сити»ни сардор сифатида икки мартада Премьер-Лига ва Лига Кубоги, бир марта эса Англия Кубоги ғолиблиги сари етаклади.

Кевин де Бруйне – «Челси»даги қисқа фаолиятидан кейин аввал «Генк» ва «Вердер»да ижара асосида тўп сурган белгиялик ярим ҳимоячи кейинчалик «Волфсбург» сафига ўтган, 2015 йилда эса Англияга қайтиб, бу сафар «Манчестер Сити»га қўшилган эди. У ҳозирда Премьер-Лиганинг энг яхши ассистентларидан биридир.

Роберто Фирмино – 2015 йилда «Ливерпул» бразилиялик футболчи учун «Хоффенхайм»га 29 миллион фунт тўлагани кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Бироқ у ушбу нархга муносиб эканлигини исботлаб, мерсисайдликларнинг ҳужумдаги асосий қуролларидан бирига айланди.

Марко Арнаутович – 2013 йилда «Вердер»дан «Сток Сити»га келган австриялик ярим ҳимоячининг ҳақиқий истеъдоди айнан Премьер-Лигада очилди ва жамоасининг майдон марказидаги асосий кучига айланди.

Шинжи Оказаки – «Майнц»дан «Лестер»га 2015 йилда ўтган. Бундеслигада тўпурарлик қобилиятини кўрсатган япониялик ҳужумчи Премьер-Лигада бу борада бироз қийналди, бироқ «тулкилар»нинг асосий тўпурарлари – Варди ва Маҳрезнинг муваффақиятида катта рол ўйнади ва Премьер-Лига чемпионлигига эришди, шунингдек Осиёнинг хориждаги энг яхши футболчиси бўлди.

Кристиан Фукс – 2015 йил ёзида «Шалке 04″ни эркин агент сифатида тарк этган австриялик ҳимоячи «Лестер» сафига қўшилди. Дастлаб Клаудио Ранери қўли остида ўз ўрнини топишга қийналган бўлса ҳам, кейинчалик ўнг қанот ҳимоясини ўзиники қилиб олган Фукс «тулкилар»нинг чемпионликка эришишига катта ҳисса қўшди.

Гилфи Сигурдссон – исландиялик футболчи Англиядан 2010 йилда «Хоффенхайм»га кетганди. кейинчалик бироз мудат «Суонси»да ижара асосида ўйнаб, 2012 йилда «Тоттенхем» сафига қўшилди. Ҳозирда эса Уэлс жамоаси таркибида ҳужумкор ўйин учун асосий жавобгарлардан саналади.

Илкай Гундоган – «Боруссия» билан Бундеслига чемпиони бўлган Гундоган 2016 йил ёзида «Манчестер Сити»га кўчиб ўтди. Истеъдодли ярим ҳимоячидан «шаҳарликлар»нинг умидлари катта эди, бироқ даҳшатли жароҳат уни узоқ муддатга сафдан чиқарди. Шундай бўлса ҳам, у жамоасига ҳали кўп асқотиши мумкин.

Лерой Сане – «Шалке 04″дан 37 миллион фунт эвазига сотиб олинган 21 ёшли истеъдод соҳиби Раҳим Стерлинг ва Габриэл Жезуш билан биргаликда Гвардиола «Манчестер Сити»да амалга оширишни истаётган узоқ муддатли кучли жамоанинг ҳужум чизиғини ташкил этиши кутилмоқда.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 22:24, 10.03.2017.
Ўқилди: 9118 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.