"Тоттенҳэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино Англия кубогичорак финалида "Миллуолл" билан учрашув олдидан ҳазил тариқасида ўз аёлидан "Тоттенҳэм" ўйинларини кўриш учун стадионга ташриф буюрмасликни сўради
"Аёлим охирги вақтларда "Уайт Харт Лэйн" стадионида кўп пайдо бўлмоқда, шунинг учун унга "сен яхшиси, уйда ўтир, шунда ғалаба қозонишда давом этамиз" дедим", - дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Goal.
"Тоттенҳэм" АПЛнинг озирги икки учрашувида ғалаба қозонди ("Сток Сити", 4:0 ва "Эвертон", 3:2). "Миллуолл" билан ўйин 12 март куни бўлиб ўтади