АҚШнинг ғарбий қирғоқларида яшовчи суррогат она португалиялик футболчи учун эгизакларни дунёга келтиришга тайёргарлик кўрмоқда.
Роналдунинг яқинларига айтган сўзларига қараганда, тез орада гизаклар дунёга келади ва футболчининг Испания пойтахти чеккасидаги уйига келтирилади.
"Криштиану ойиласининг янги аъзоларини кўришга ошиқиб кетмоқда. У шахсий ҳаётини бошқалардан яширишга ҳаракат қилади, аммо у дўстларига эгизаклар ҳақида айтган. У ўзининг ўғлига янги укалар олиб келишнинг вақти бўлганини сезган", - дея яширин манбанинг сўларини келтиради The Sun.
Футболчининг 6 ёшли ўғли бўлиб, унинг ҳам суррогат она дунёга келтирган.