«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике «Депортиво»га қарши бўлиб ўтган ўйин (1:2) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ушбу ҳафтада биз бошимиздан ўтказган ҳолатга тушган одамгина нималар бўлганини ҳис қила олиши мумкин. Профессионаллар бундай пайтда ўзини қандай тутишни билиши керак. Олдимизда ҳали кўп қийин ўйинлар кутиб турибди.
Ўйин қийин бўлишини тушунардик. Боиси, ушбу ҳафтада рўй берган воқеалар ўйинга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмасди. «ПСЖ»га қарши ўйинда қозонилган ғалаба бизга таъсир қилиши аниқ эди.
«Депортиво»га қарши ўйинни ёмон бошламадик, уларнинг ўйин услубидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бизда яхши имкониятлар юзага келди, аммо улардан фойдалана олмадик. Хатоларга йўл қўйдик ва ўз дарвозамиздан голлар ўтказиб юбордик.
Ушбу ғалабани қабул қилиб, кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак. Сўнгги турлар жуда қийин бўлади.
«Депортиво»га қарши ўйинни формани сақлаб туриш учун муҳим аҳамиятга эга эди, ютқазганимиз аламли бўлди. Аммо якунда ёмон ўйнадик», – деди Энрике.