"Реал" дарвозабони Кейлор Навас Испания чемпионатининг 27-турида "Бетис" билан учрашувдаги (2:1) хатосини изоҳлади.
Навас рақиб зарбасидан сўнг тўп йўлини тўсди, аммо ноқулай ҳолатда ўз дарвозасига киритиб юборди.
"Мен бу зарбани қайтариш учун ноқулай вазиятда эдим. Бундан ташқари омадим келмади. Бундай вазиятларга тушиб қолишни истамайсан. Аммо биз бир жамоамиз, жамоадошларим мени қўллаб-қувватлашди. "Реал" ўйинчилари менга ишонишларини биламан. Яна ўзимнинг энг яхши ўйинларимни кўрсатишга ҳаракат қиламан", - дейди Навас.