«Пахтакор» - «Динамо» (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Олег Тюлькиннинг ўйиндан кейинги фикрлари билан қизиқдик.
«Пахтакор» устидан қозонилган ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Жуда оғир баҳсни ажойиб тарзда якунладик. Барча йигитларга раҳмат. Мураббийлар штаби ушбу баҳсга жамоани яхши тайёрлашга интилди ва футболчилар ҳам кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Ушбу жамоамизни тўлиқ йиғилганига ҳали икки ҳафтадан зиёдроқ бўлган бўлсада, йигитларимизнинг сўнгги 10 кун ичида учта ғалабага эришишлари ажойиб натижадир. Бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларимиз ва раҳбариятимизга катта раҳмат! Биз ёшларимизга ишонишда ва мухлисларимизни хурсанд этишда давом этишга интиламиз. Ғалабадан сармаст бўлиб осмонга учиб кетмаймиз, бугунги ғалаба тарихда қолди, меҳнат қилишда давом этамиз» - дейди Олег Тюлькин.