Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Кучли бешлик: асосий кураш қаерларда кечмоқда?

Баҳо:
+ | -

2016/2017 йилги мавсумнинг 2/3 қисми ортда қолган бир пайтда Европа кучли бешлик чемпионатларида турли жабҳаларда кураш авж олмоқда. Шу муносабат билан эътиборингизга Испания Ла Лигаси, Германия Бундеслигаси, Англия Премьер Лигаси, Италия А серияси ва Франция 1 Лигасида асосий кураш қаерларда кетаётгани ҳақидаги мақолани тақдим этамиз.

Бир неча мавсумлардан буён УЕФА рейтингида пешқадамликни ҳеч кимга бермай келаётган Испания Ла Лигасида юқори ўринлар учун кураш анча қизиқарли кечмоқда. «Барселона» чемпионатда 5 ойдан буён илк марта магълуб бўлиб, 60 очко билан иккинчи ўринга тушган бўлса, «Реал» ўз майдонида «Бетис»ни қийинчилик билан енгиб, 62 очко билан пешқадамликка қайтди. 2017 йил бошида Ла Лига чемпионлиги тақдири бутунлай «Реал» ихтиёрида қолгандек кўринган бўлса, феврал ойи давомида вазият бутунлай ўзгариб, имкониятлар тенглашиб қолди. Ҳозирда яна «Реал» 2 очко устунликка эга ва мадридликлар захирасида «Селта» билан қолдирилган ўйин бор. Бироқ «Валенсия» билан қолдирилган баҳсдаги магълубият бу жиҳатга ишониб қолмаслик кераклигини эслатди. Апрел ойида Мадридда бўлиб ўтадиган «Эл Класико» ҳам чемпионлик учун курашга катта таъсир ўтказадиган кўринади.

Учинчи ўриндаги «Севилья» эса узоқ вақт давомида пешқадамларга жиддий қаршилик кўрсатиб келди, бироқ сўнгги ўйинларда кетма-кет очко йўқотган андалусияликларнинг имкониятлари камайгандек. Шунга қарамай, 57 очко тўплаган «Севилья»ни курашдан чиқди дейишга ҳали эрта. Бу мавсумда омади юришмаётган «Атлетико» эса бу орада 52 очко билан тўртинчи ўринга мустаҳкма ўрнашиб олди. Бу ўрин учун анча вақт давомида «Реал Соседад», «Вилярреал», «Селта» ва «Атлетик» курашиб келаётганди. Ҳозирда «Селта» деярли бутунлай курашдан чиққан бўлса, «Вилярреал» ва «Реал Соседад» 48 очкодан тўплаб, кўпроқ Европа Лигаси йўлланмаси учун курашмоқда. Жадвалнинг энг қуйи қисмида бу мавсумда атиги 1 та гъалабага эришган «Осасуна» 10 очко билан Ла Лигада жон сақлаб қолишда деярли умидини узган бўлса, «Спортинг» 18, «Гранада» 19 очко тўплаган ва 17-ўриндаги «Леганес»дан 6 очкога ортда бормоқда.

УЕФА рейтингида иккинчи ўриндаги Германия Бундеслигасида биринчи даврада кураш анча қизгъин кечган бўлса, ҳозирда ҳамма нарса ўз ўрнига тушгандек. Биринчи давранинг катта қисмини кутилмаганда пешқадам тарзида ўтказган «РБ Лейпциг» иккинчи даврада кетма-кет қоқилиб, «Бавария»ни 10 очкога олдинга ўтказиб юборди. Шунга қарамай лейпсигликлар 49 очко билан иккинчи ўринга мустаҳкам ўрнашган ва бу ҳам дебютантлар учун ажойиб натижа бўлади. Учинчи ўрин учун эса узоқ вақт давомида 6 жамоа курашган бўлса, ҳозир улар 3 та қолган. Айни пайтда 43 очко билан Дортмунднинг «Боруссия»си 3-ўринда бормоқда, 42 очко тўплаган «Ҳоффенҳайм» ва 40 очко тўплаган «Герта»уларни таъқиб қилиб келяпти. Жадвалнинг қуйи қисмида «Дармштадт» 15 очко билан 18-ўринда, «Инголштадт» 19 очко билан 17-ўринда бормоқда. 14-16-ўринларда эса ҳар бири 26 тадан очкога эга «Волфсбург», «Вердер» ва Гамбург» сингари номдор жамоалар Бундеслигадан тушиб кетувчи учинчи жамоага айланмаслик учун курашяпти.

Англия Премьер Лигасида декабрдаёқ катта устунликка эришиб бўлган «Челси» ҳозирда 66 очко билан энг яқин таъқибчисини 10 очкога ортда қолдириб, чемпионлик сари дадил қадам ташлаяпти. Бу ерда асосий кураш Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи қолган уч ўрин учун кечмоқда. Ҳозирда биттадан кам ўйин ўтказган «Тоттенҳэм» ва «Манчестер Сити» 56 очко билан 2 ва 3-ўринларда бормоқда, тўлиқ ўйнаган «Ливерпул» эса 55 очко билан 4-ўринда. Иккитадан кам ўйин ўтказган «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» мос равишда 50 ва 49 очко билан 5 ва 6-ўринларни эгаллаб турибди. Демак, бу ўринлар учун кураш мавсум охиригача тинмайди. Бу орада «Эвертон» ҳам 47 очко билан уларни таъқиб қилиб келаётганини унутмаслик лозим. Жадвалнинг қуйи қисмида «Сандерленд» 19, «Мидлсбро» 22 ва «Ҳалл Сити» 24 очкога эга, бироқ «Кристал Пэлас», «Суонси» ва «Лестер» ҳам хавфли зона остонасида турибди ва айнан шу жамоалар Премьер Лигада қолиш учун кураш олиб боради.

Италия А сериясида сўнгги беш мавсумнинг чемпиони «Ювентус» бу сафар ҳам 70 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва рақибларидан катта устунликка эга. Иккинчи ўрин учун эса 62 очко тўплаган «Рома» ва 60 очко тўплаган «Наполи» курашмоқда ва катта эҳтимол билан айнан шу жамоалар келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этади. Ҳозирга келиб «Интер» (54 очо) «Лацио» (53 очко, 1 ўйин кам), «Аталанта» (52 очко) ва «Милан» (50 очко) Европа Лигаси йўлланмалари учун курашмоқда ва қолган 10 тур давомида «Рома» ва «Наполи»дан бири қаттиқ қоқилсагина ушбу жамоалар Чемпионлар Лигасидан умид қилиши мумкин. Жадвалнинг қуйи қисмида 12 очкога эга «Пескара», 14 очко тўплаган «Кротоне» ва 15 очколик «Палермо» А серияни тарк этишга асосий даъвогарлар бўлиб турибди. Улардан бири фақатгина 22 очко тўплаган «Эмполи»ни қувиб ўтиши мумкин, қолган жамоалар эса анча олдинда.

Франция 1 Лигаси кучли бешлик чемпионатлари орасида Ла Лига билан бирга чемпионлик учун ҳақиқий кураш кечаётган мусобақалардан биридир. Пешқадам «Монако» 68 очко тўплаган бўлса, «ПСЖ» 65 очко билан князлик жамоасини таъқиб қилиб келмоқда. Биринчи давра пешқадами «Ницца» кетма-кет дуранглар туфайли ҳозирда 63 очко билан учинчи ўринга тушган, бироқ ушбу жамоа чемпионлик пойгасидан чиқмагани аниқ. Битта кам ўйин ўтказган «Лион» 50 очко билан тўртинчи ўринга мустаҳкам ўрнашган. «Марсель» (45 очко), «Бордо» (43 очко) ва «Сент-Этьен» (41 очко) лионликларни қувиб ўтиши қийин. Жадвалнинг қуйи қисмида «Лорьян» 22 очко, «Бастия» эса 25 очко тўплаган. Ҳар бири 28 тадан очкога эга «Нанси» ва «Дижон» эса хавфли зонадан чиқиб кетиш учун яхши имкониятга эга, зеро уларни олдиндаги ўринлардан фақатгина 4-5 очко ажратиб турибди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 18:59, 13.03.2017.
Ўқилди: 11977 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.