"Севилья" бош мураббийи Хорхе Сампаоли ЕЧЛ 1/8 финалида "Лестер"га қарши жавоб учрашуви олдидан фикрлари билан ўртоқлашди (биринчи ўйин - 2:1).
"Клаудионинг хизматларини ҳисобга олсак, мен учун Реньерининг истеъфоси жуда ғалати туюлди. У "Лестер"нинг тарихини ўзгартирди. АПЛдай қийин чемпионатда Раньери клуб учун ғалаба келтирганини "Лестер" раҳбарияти унутиши қизиқ", - дейди Сампаоли.