«Лестер» бош мураббийи Крэйг Шекспир Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Севилья» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини айтди.
«Дастлабки ўйинда сафарда гол уриб, яхши натижага эришдик. Жавоб ўйини оддий бўлмайди. Биз икки ўйинда ғалаба қозониб, яхши кўрсаткичга эришдик. Умид қиламанки, бу яна давом этади.
Биз пенальтиларни ҳам машқ қилдик. Тайёргарлик давомида ҳар бир элементни ўрганиб бормоқдамиз. «Лестер» Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга қодир. Мухлислар биздан шуни кутишмоқда. Бундан ташқари, АПЛ жадвалидаги ўрнимизни ҳам яхшилаб боришимиз шарт» - деди Шекспир УЕФА сайти хабарида.