«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Андер Эррера 2 ўйинга дисквалификация қилинди.
Испаниялик футболчи Англия кубогининг чоракфиналидан ўрин олган «Челси» (0:1) клубига қарши ўйинда икки марта огоҳлантириш олиб, майдондан четлатилган эди. Бу 27 ёшли футболчининг мавсумдаги иккинчи маротаба четлатилиши бўлгани сабабли, у 2 ўйинга дисквалификация қилинди.
Энди Эррера «Мидлсбро» ва «Вест Бромвич»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.