"Барселона" ҳужумчиси Неймар ПСЖга қарши бўлиб ўтган ўйиндан (6:1) кейин рақиб жамоа сафидаги бразилиялик футболчиларга SMS юборди.
UOL Sport тарқатган хабарга кўра, Неймар Бразилия терма жамоаси сафидаги жамоадошлари — Маркиньос, Тьягу Силва ва Лукас Моуро билан боғланиб, йирик ҳисобдаги мағлубият ва мусобақани тарк этгани учун ватандошларини кўнглини кўтаришга ҳаракат қилган.
Бундан ташқари, Неймар ишлатган қўполлиги учун Маркиньосдан узр сўраган.