"Лестер" дарвозабони Каспер Шмейхель ЕЧЛ 1/8 финалида "Севилья" устидан қозонилган ғалаба (1:2, 2:0) ҳақида фикр билдирди.
"Бу клубнинг ақлбовар қилмас натижаси. Мен йигитлар билан ва ҳамма билан фахрланаман. Яқинда 2-лигага тушиб кетгандим, энди чемпионлар лигасининг чорак финалида ўйнайман
Бизда ўйин режаси бор эди, унга амал қилиб, аниқ бажаришнинг устидан чиқдик. Биз рақибнинг тўпни кўпроқ назорат қилишини билар ээдик. Биринчи ўйинда улар яхши ўйнадилар, бундай рақибга қарши ҳимояланиш кераклигини билардик ва биз уларга иккита вазият яратишга имкон бердик, холос", - дейди Шмейхель.