Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

“Монако”нинг ғалабасига ишониш учун беш сабаб

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси нимчоракфинали дастлабки учрашувида меҳмонда 5-3 ҳисобида мағлуб бўлган “Монако” жавоб учрашувида “Манчестер Сити” қаршилигини енгиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиши учун барча асосларга эга.

Дастлабки баҳсда ўйинда устунлик қилган ва ҳисобда 3-2 ҳисобида олдинда борганига қарамай, якунда Жардим шогирдлари 5-3 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Goal нашри «Монако»нинг ғалабасига ишониш учун беш асосий сабабларни келтириб ўтди.

“Манчестер Сити”, кучсиз ҳимоя?

“Манчестер Сити” ҳимояси кучли бешлик чемпионатлари етакчи жамоалари орасида энг кучсиз ҳимоя чизиғига эга. Гвардиола ҳалигача ҳимоя чизиқдаги муаммоларни ҳал эта олмади. Чемпионлар Лигаси доирасида сўнгги 6 учрашувда клуб ўз дарвозасидан 11 гол ўтказиб юборган. Жамоа сардори Венсан Компани узоқ муддатдан бери жароҳатидан қутула олмаётган бир пайтда, жамоа ҳимоя чизиғи Саня, Стоунс – Отаменди, Коларовдан иборат бўлмоқда. Монаколикларнинг тажовузкор ҳужум чизиғи эса ўз уйларида бўлиб ўтадиган баҳсда рақибни аяб ўтирмаслиги аниқ.

Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради

“Монако” ўз уйида кучли ўйин намойиш этадиган клублардан ҳисобланади. Князлик клуби “Лоуис ИИ” стадионида мавсум бошидан бери ҳар бир ўйинда ўртача 3 гол урмоқда. “Монако” ўз уйида ўтказган сўнгги 16 учрашувнинг 15 тасида ғалаба қозонган. Бу баҳсларда жамоа 57 бора рақиб дарвозасига йўл топа олган. Коэффициент ҳисобида эса ўртача 3.56 гол урмоқда. Чорак финалга чиқиш учун атиги 2 гол кифоя қилишини ҳисобга олсак, “Монако”да ҳали имкониятлар бор.

“Монако” кўп гол урмоқда

Чоршанба оқшомида мухлисларни голларга бой учрашув кутиб турибди десак бўлади. “Монако” ҳозирда ажойиб спорт формасида. Манчестердаги мағлубиятдан кейин Леонардо Жардим шогирдлари 1-Лигада икки учрашувни ўз фойдаларига ҳал қилган. Жамоа барча мусобақаларни ҳисобга олганда, 123 гол урган. Бу кўрсаткич билан князлик клуби Европадаги энг ҳужумкор жамоа бўлиб турибди.

Ёш Мбаппе жамоа қутқарувчиси

Килиан Мбаппени “Манчестер Сити” илк учрашувдаёқ эслаб қолди. “Этиҳад Стадиум”да гол урган ёш ҳужумчи Мбаппе жавоб учрашувида жамоасини халоскори бўлиши мумкин. Мбаппе сўнгги 4 ҳафтада Францийа чемпионати доирасида 7 гол урди. Умумий ҳисобда бу мавсумда унинг голлари 16 тага етди. Жамоа билан 2019-йилгача боғланган ёш маҳоратли ҳужумчи “шаҳарликлар” раҳбариятини ўзига қаратиши ҳам мумкин.

“Ремонтада” фақат “Барселона”га хос эмас

“Ноу Камп”даги тарихий “камбек”дан олдин “Монако” ҳам Чемпионлар Лигаси доирасида “камбек” қила олган жамоа ҳисобланади. Кимсан «Галактика»га қарши. “Сантяго Бернабеу”да 4-2 ҳисобида мағлубиятга учраган жамоа ўз уйида Людовик Жюлининг маҳорати эвазига 3-1 ҳисобида ғалаба қозониб, икки ўйин натижасига кўра “Реал”ни ортда қолдириб кетган эди. 2003-2004 йилги ўша мавсумда “Монако” финалга қадар етиб борган эди. “Манчестер Сити” эса яқин тарихида бундай қаҳрамонлик кўрсата олгани йўқ.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 18:55, 15.03.2017.
Ўқилди: 10489 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.