«Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Суриядаги уруш жабрланувчилари билан хайрихоҳ эканини билдирди.
«Бир кунлик уруш — бу катта талафот. Суриялик болалар 6 йилдан бери уруш ва зўравонлик қурбонларига айланишмоқда. Ота ва ЮНИСЕФ элчиси сифатида бу юрагимни вайроқ қилади. Урушнинг тўхтатилишини талаб қилиб ЮНИСЕФга ўз овозингизни юборинг», — дея ёзди Месси ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида.
Декабрь ойида «Реал» юлдузи Криштиану Роналду суриялик болаларга видеомурожаат йўллаганди.