Кириш Регистрация

ЕЧЛ. Чорак финал қуръаси ҳақида барча нарса

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасида чорак финалга чиққан 8та клубнинг номи аниқ бўлди. Мусобақанинг чорак финалига қуръа ташлаш маросими ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Чорак финалга чиққан жамоалар:
"Атлетико" (Испания)
"Бавария" (Германия)
"Барселона" (Испания)
"Боруссия" (Германия)
"Лестер" (Англия)
"Монако" (Франция)
"Реал" (Испания)
"Ювентус" (Италия)

Қуръа қачон ўтказилади?
Чорак финалга қуръа ташлаш маросими 17 март, жума куни Тошкент вақти билан 16:00да бошланади. Маросим УЕФА Ньондаги штаб-квартирасида ўтказилади.

Қуръа трансляцияси
Қуръа маросими UzReport TV телеканали орқали жонли трансляция қилинади. Шунингдек, stadion.uz маросимни матнли онлайн трансляция кўринишда ёритиб боришни мақсад қилган.

Қуръа тартиби қандай?
Чорак финал жуфтликлари кўр-кўрона асосда аниқланади. Жамоалар олдиндан саватчаларга ажратилмайди. Бир мамлакат вакиллари ўзаро тўқнаш келиши мумкин. Қуръада биринчи бўлиб тортилган жамоа дастлабки ўйинни ўз уйида ўтказади. Ярим финал босқичи учун алоҳида қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Ўйинлар қачон ўтказилади?
Чорак финал босқичининг дастлабки ўйинлари 11 ва 12 апрель, жавоб баҳслари 18 ва 19 апрель кунларига белгиланган.

Кардифф сари йўл
Чорак финал: 11/12 ва 18/19 апрель
Ярим финалга қуръа ташлаш маросими: 21 апрель
Ярим финал: 2/3 ва 9/10 май
Финал: 3 июнь, "Миллий" стадиони, Кардифф

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:54, 16.03.2017.
Ўқилди: 64369 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик