«Ницца» ҳужумчиси Марио Балотелли фаолиятининг бошида «Барселона» клубига ўтиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди.
«15 ёшимда «Барселона»да кўрикдан ўтганман. У ерда 6 ой давомида шуғулландим. Кейин «Интер»га ўтдим. Нега қолмадим? Мен ўйнаётган жамоа катта пул сўраган эди» - деди Балотелли RMC хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Марио Балотелли фаолиятини «Лумеццане» клубида бошлаб, кейинчалик «Интер»га ўтган эди.