Кириш Регистрация

Спаллетти: «Оддий хатолар туфайли Европа лигасини тарк этяпмиз»

Баҳо:
+ | -

«Рома» бош мураббийи Лучано Спаллетти Европа лигасини тарк этишидан норози эканини яширмади.

Жамоа нимчоракфиналда икки ўйин натижасига кўра «Лион» (2:1, 2:4) клубига имкониятни бой берганди.

«Афсуски, оддий хатолар туфайли мусобақани тарк этмоқдамиз. Бу ўйинларда ақл билан иш кўриш керак эди. Айнан шу нарса бизга етишмади. Дастлабки ўйиннинг 1-таймидан сўнг 2:1 ҳисобида олдинда эдик. Аммо якунда 2:4 ҳисобида ютқаздик. Мана шу натижа бизга панд берди. Умуман олганда бугун яхши ўйнадик, ўйинни назорат қилдик, кўп вазиятларни яратдик. Мусобақани бошимизни баланд кўтариб тарк этмоқдамиз» - деди Спаллетти.

Манба: sports.ru
Киритилди: 11:31, 17.03.2017.
Ўқилди: 6925 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.