Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Ёшлар лигаси. «Қўқон-1912» «Қизилқум»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигасининг 3-тури доирасида «Қўқон-1912» «Қизилқум»ни қабул қилди.

Ўйин қўқонликлар учун омадли бошланди. 5-дақиқада меҳмонлар дарвозабонининг хатосидан кейин Аброр Раҳмонов ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

10-дақиқада Дилшод Баратов рақиб дарвозасини ишғол этганди. Аммо ҳакамлар футболчини ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топишди.

23-дақиқада қўқонликлар иккинчи голни уриши мумкин эди. Аммо сўнгги паллада дарвозабон Никита Шквирин маҳорат кўрсатди.

26-дақиқада Ойбек Рустамовнинг ўта кучли зарбасини меҳмонлар посбони қайинчилик билан қайтариб қолди.

Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида интиҳо топди.

Иккинчи таймни меҳмонлар бироз фаол тарзда бошлашди. Навоийликлар тайм бошида катта куч билан ҳужумга ташланишди. Аммо ҳар сафар уларга омад етишмади.

62-дақиқада Бахтиёр Абдубаннонов жарима майдончасига кириб бориб зарба берди. Тўп бироз ноаниқ кўриниш олди. 65-дақиқада Абдубаннонов ниятига етди. 8-рақамли футболчи меҳмонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

73-дақиқа қўқонликлар ажойиб комбинация ташкил этишди. Бироқ сўнгги паллада Аброр Раҳмоновга аниқлик етишмади. Унинг зарбасини “Қизилқум” посбони ушлаб олди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа кетма-кет ҳужумлар ташкил этганига қарамай, учрашув якунига қадар 2:0 ҳисоби ўзгаришсиз қолди. Натижада қўқонликлар мавсумдаги иккинчи ғалабани қўлга киритишди.

3-турдан кейин Муҳсин Низомиддинов шогирдларининг очколари сони еттитага етди.

Ёшлар лигаси
3-тур
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 2:0 (1:0)
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Равшан Копадзе, Қаҳрамон Собиров, Санжар Раҳмонов.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Голлар: Аброр Раҳмонов-5, Бахтиёр Абдубаннонов-65.
“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 7. Ойбек Рустамов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов (17. Иброҳим Усмонов-83), 10. Аброр Раҳмонов (26. Рамзбек Исақов-84), 15. Маъруф Зокиржонов, 18. Дилшод Баратов (11. Иброҳим Мухторов-86), 22. Достон Мелиқўзиев (4. Маъмур Раҳимов-88), 23. Исмоил Охунжонов, 24. Руслан Мелезиддинов (70. Мўмин Содиқжонов-89), 28. Авазхон Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов (19. Иброҳим Аҳмаджонов-85).
Захира: 13. Никита Рибкин.
“Қизилқум”: 1. Никита Шквирин, 8. Сардор Жаҳонов, 9. Орзу Раззоқов, 11. Бобур Мамиров (75. Эсожон Фозилов-68), 17. Мустафо Раҳматов, 18. Самандар Шодмонов (14. Андрей Деркач-63), 25. Аҳлиддин Файзиев, 55. Миржалол Қосимов, 84. Виктор Григорьев, 86. Рамис Бегишев, 99. Бобур Искандаров.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 17:41, 17.03.2017.
Ўқилди: 6783 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.