"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ чорак финалида "Бавария"га қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу ўйин қийин бўлади. Майдонда жазирама бўлади. Яхши ўйин кўрсатиб, ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Қуръадаги қиздирилган шарчалар? Сиз гапиряпсиз, менинг кулгим қистаяпти. Бунақа бўлмаслигини биламиз.
Мени чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш имконияти илҳомлантирмоқда. Чемпионлар лигасида бизга жуда кучли ва жуда қийин рақиб тушди.
Карло билан ҳали гаплашмадим. Уларда яхши жамоа бор, жуда яхши ўйнайди. Карлодан кўп нарса ўрганганман. Имкониятлар 50га 50. Сафарда гол уришимиз керак, бу муҳим.
Бир-биримизни яхши биламиз. Энг муҳими схема эмас, ишга бўлган муносабат", - дейди Зидан.