"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Андер Эрреранинг фикрича, Европа лигаси 1/8 финалида "Ростов"га қарши жавоб учрашувида (1:0) жароҳат олган жамоадоши Поль Погба аҳволи унчалик ёмон эмас.
"Ҳаммаси жуда жиддий дея олмайман. Мен Полдан аҳволини сўрадим, унинг кайфияти яхши. У буни шунчаки лат ейиш деб ҳисобламоқда. Шундай бўлишига умид қиламиз, чунки Поль жамоа учун жуда муҳим футболчи", - дейди Эррера.