Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 4-тури доирасида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси 18 март, шанба куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Хитойнинг China Dragons боксчиларига қарши баҳс олиб борди.
Бокс оқшомида рингга кўтарилган барча ўзбекистонлик боксчилар ишончли ғалабаларга эришди. Бектемир Мелиқўзиев (-81 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91) рақибларини ҳатто техник нокаутга учратишга муваффақ бўлди.
Uzbek Tigers — China Dragons 5:0-52 килограмм: Аброржон Қодиров – Ёнг Чанг 3:0;
-60 килограмм: Муроджон Аҳмадалиев – Сен Ванг 3:0;
-69 килограмм: Шаҳрам Ғиёсов – Вей Лиу 3:0;
-81 килограмм: Бектемир Мелиқўзиев – Жиабин Хуанг —Мелиқўзиев техник нокаут билан ютди;
+91 килограмм: Баҳодир Жалолов – Хайпенг Му — Жалолов техник нокаут билан ютди.
Uzbek Tigers йирик ғалабага эришган куни Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси ўз уйида Россиянинг Patriot Boxing Team жамоаси устидан 4:1 ҳисобида устун келди.