19-20 март кунлари Тошкентда Осиё Олимпия кенгаши ва Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ас-Сабоҳ бошчилигидаги делегация меҳмон бўлади.
Ас-Сабоҳ бундан аввал 2015 йилнинг 14-15 июнь кунлари ҳам пойтахтимизда меҳмон бўлган ва ўшанда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг янги биноси билан яқиндан танишиб чиққанди.
Тошкентга Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Президенти Томас Бах ҳамроҳлигида келган Ас-Сабоҳ Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг янги қуриб битказилган биносига юқори баҳо берган, бу ерда яратилган шароитлар, хусусан Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ҳам олқишлаганди.
Ўша вақтнинг ўзидаёқ мартабали меҳмон ўзбек спортининг келажагига юксак таъриф бериб, ҳали Ўзбекистон спортчилари жаҳоннинг энг нуфузли мусобақалари - Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида юксак чўққиларни забт этишларига асло шубҳаси йўқлигини таъкидлаб ўтганди.
Орадан бир йил ўтиб юртимиз спортчилари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида мамлакатимиз спорти тарихида энг яхши натижани қайд этиб 13 та медалга сазовор бўлишди. Ўзбек боксчилари эса Олимпия ўйинларида бутун дунёни ҳайратга солиб 7 та медаль билан биринчи ўринни эгаллашди.
Халқаро Олимпия қўмитаси ва бутун дунё Олимпия ҳаракати етакчиларини Ўзбекистон делегациясининг бу натижаси асло ҳайратлантирмади. Боиси айтиб ўтганимиздек, мамлакатимизда спорт тараққиёти ва Олимпия ҳаракатини ривожлантириш йўлида олиб борилган улкан ҳажмдаги ишлар кун келиб албатта ўз самарасини бериши керак эди. Бир сўз билан айтганда бу кутилган ҳолат эди. Шунчаки Халқаро Олимпия ташкилотлари раҳбарларининг таҳмини ўзини оқлади ҳолос.
Ас-Сабоҳ мамлакатимизга амалга оширадиган бу сафарги ташрифи давомида “Занги-ота” ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилади. Шунингдек Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.
"Реал" Собослаи учун ўз ярим ҳимоя юлдузини таклиф қилмоқда [4817]
Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [4805]
Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [4279]
Испанияда Месси "Барселона"га қачон қайтиши мумкинлиги маълум қилинди [2436]
Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [2227]
Фабрицио Романо Витиньянинг «Реал»га трансфери ҳақида ўз фикрларини билдирди [2197]
Роналду эффекти: "Ан-Наср" директори истеъфога чиқди [2187]
«Реал»нинг ёш футболчиси Арбелоа кутганидан ҳам аъло натижа қайд этди [2160]
Антонио Рюдигер АПЛга қайтишга тайёр: Ҳимоячи маоши камайишига ҳам рози [2015]
«Реал»да инқироз белгилари: Мутахассислар «тезкор ечим»га ишонишмаяпти [1961]













