Миллий терма жамоамиз ўйини боис, Олий лигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида, «Насаф» бугун “Динамо” билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Ўйин Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтди.
Ўртоқлик учрашувининг 2-дақиқасидаёқ “Насаф” ҳисобда олдинга ўтиб олди. Бобир Абдухолиқов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди – 0:1.
Бу голдан сўнг самарқандлик футболчилар ҳужумга зўр беришди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида, 21-дақиқада ҳимоячимиз М.Каримов жарима майдонида “Динамо” жамоаси ўйинчисини тўхтатиб қолди. Бу вазиятда учрашув ҳаками иккиланмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини Сардор Сулайманов аниқ амалга оширди ва орадаги ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.
Иккинчи бўлимнинг 72-дақиқасига келиб, майдон эгалари ҳисобда олдинга ўтиб олишди. “Динамо” жамоасининг иккинчи голини Амиржон Сафаров урди.
Тажрибали ҳужумчи Шахбоз Эркинов 76-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Бу вазиятда Шароф Муҳитдиновнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Эркинов боши билан дарвозага жойлаб қўйди – 2:2.
Шундай қилиб, қизиқарли ўтган “Динамо” – “Насаф” ўртоқлик учрашуви дуранг натижа билан якунланди.
Ўртоқлик учрашуви. 19.03.2017
“Динамо” (Самарқанд) – “Насаф” (Қарши) 2:2 (1:1)
Самарқанд ш., “Динамо” стадиони. 16:00
Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Обид Жумабоев, Руслан Самандаров (иккаласи ҳам Навоийдан)
Захира ҳаками: Амал Султанов (Навоий)
Голлар: Сардор Сулйманов (пенальтидан), 21’-1:1, Амиржон Сафаров, 72’-2:1 - Бобир Абдухолиқов, 2’-0:1, Шахбоз Эркинов, 76’-2:2.
“Динамо”: 1.Михаил Наумов, 2. Миркомил Локаев, 3.Бунёд Исроилов (13. Асомиддин Маматов 78), 8. Жасур Азимов, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов (24. Тимур Файзуллаев 75), 9. Сардор Сулаймонов 20. Амиржон Сафаров 60), 14. Раду Рогак, 15. Шохрухбек Ҳолматов, 18. Дамир Низанов (11. Абдумалик Абдуллаев 52), 22. Абдужамол Исроилов (7. Омаджон Тайлоқов 75), 23. Комил Шарофутдинов (21. Искандар Холмирзоев 54).
Захира: 16. Рустам Тоштурдиев, 2. Миркомил Локаев, 4. Ҳакимхон Аламхонов, 24. Тимур Файзуллаев.
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов (1.Умид Эргашев 67), 2.Акмал Шораҳмедов (6.Азиз Ғаниев 60), 4.Мақсуд Каримов (31.Сайдулло Раҳматов 82), 10.Дилшод Раҳматуллаев (5.Ғолиб Ғайбуллаев 77), 14.Шароф Муҳитдинов (8.Сирожиддин Қўзиев 82), 18.Баҳром Абдураҳимов (38.Дониёр Нарзуллаев 60), 20.Ислом Кенжабоев (15.Шахбоз Эркинов 60), 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 15.Бобир Абдухолиқов (9.Дилшод Хушбаков 60), 69.Драган Черан.