“Динамо” – “Насаф” (2:2) ўртоқлик учрашуви ниҳоясига етгач, меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугунги ўйинни шахсан ўзим ўртоқлик учрашуви демаган бўлардим. Чунки у кескин курашларга бой бўлди. Стадионда мухлисларнинг кўплигидан сезиш мумкинки, самарқандлик футбол ишқибозлари катта футболни соғиниб қолган.
Шунингдек, “Динамо” турнир жадвалида бекорга етакчилик қилмаётганини бугун кўрсатди. Бугун биз уларнинг жиддий қаршилигига дуч келдик. Кўриниб турибди, “Динамо”да мураббийлар яхши ишлашаяпти. Жамоа таркиб жиҳатдан анча ёш. Уларда иштиёқ жуда кучли. Ўйлайманки, бугунги ўйин ҳар иккала жамоа учун фойдали бўлди" - деди Бердиев.