"Боруссия" Д бош мураббийи Томас Тухель мавсум якунланганидан сўнг немис клубини тарк этиши мумкин.
Тухель "Арсенал"ни бошқариш учун асосий номзод бўлиб турибди. Хабарларга кўра, англияликлар 43 ёшли мутахассисга жамоани бошқариш таклифини юборган.
Шу тариқа "Арсенал"нинг амалдаги бош мураббийи Арсен Венгер 21 йиллик фаолиятидан сўнг клубни тарк тиши мумкин. Франциялик мутахассиснинг шартномаси 2017 йилнинг ёзида тугайди.